RU

Последние новости

11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  1 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  6 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  3 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  11 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  18 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  15 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  13

АПЛнинг энг "ёввойи" жамоаси бугун ўз юришини бошлайди (Превью) Новости

АПЛнинг энг "ёввойи" жамоаси бугун ўз юришини бошлайди (Превью)

Бугун АПЛда 1-тур давом эттирилади. Championat.asia сайти ходими Толибжон Қосимовдан Премьер-лига ўйинларига бағишланган превьюларни ўқишда давом этинг.
Кеча тунда АПЛ катта жўшқинлик билан кириб келди. "Арсенал" ва "Лестер" жамоалари мухлисларга супер томошабоп ўйин намойиш этиб беришди. Бугун эса дастлабки тур беллашувлари давом эттирилади. Қуйида бугунги кундан ўрин олган биринчи ўйинга бағишланган превьюни этиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 1-тур
"Уотфорд" – "Ливерпуль"

12.08.2017, 16:30
"Викаридж Роуд"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер)



"Уотфорд" ўтган мавсумни 17-ўринда якунлаган эди. Жамоа етарлича захира очколари йиғиб қўйгани учун олдинги мавсумнинг сўнгги олти ўйинида мағлуб бўлганига қарамай Чемпионшипга тушиб кетмади. Валтер Маццари қўл остида ижобий натижаларга эриша олмаган "арилар" бошқаруви португалиялик Марко Силва қўлига ўтганидан кейин ҳам жиддий ўзгаришлар бўлмади. Янги мавсумда эса мухлислар жамоадан яхшироқ натижалар кутишади. Ёзги трансфер ойнасида клуб "Бернли"дан Андре Грейни рекорд 18.5 миллион фунтга сотиб олди. Боз устига, етакчи, сардор ва тўпурар Трой Дини ҳам жамоада қолди. Бу факторлар "Уотфорд"дан ўтган йилгига қараганда яхшироқ натижалар кутишимиз мумкинлигига ишора қилаётгандек.

Энди эса Юрген Клопп келгач, Англиянинг энг тажовузкор ва "ёввойи" жамоасига айланган "Ливерпуль" ҳақида сўз юритамиз. Кеча тунда супер ўйин гувоҳи бўлдик. Агар, бугун "Уотфорд" ҳимояга ётиб олиб ўз вақтини кутиб ўйнамаса кечагидан кам бўлмаган ўйинни кўрамиз. "Қизиллар" сўзсиз фақат ҳужум ҳақида ўйлашади. Клопп шундай мураббий, у учун ҳимоя ҳам ҳужум. Кеча "Арсенал"ни энг чиройли ўйин кўрсатадигшан жамоа деб атаган эдим. "Ливерпуль" эса энг ҳужумкор жамоа. Мерсисайдликларнинг ўйинларини кузатиш завқ бағишлайди, бундай ўйин футболчилардан жуда катта жисмоний куч талаб қилади. Лекин, Клоппга жамоада концентрацияни ушлай олмаслик бироз панд бермоқда. Айниқса, аутсайдер сифатида қараладиган клубларга қарши ўйинларда жамоа бироз ўзгариб қолгандек бўлади баъзида.

Ёзги трансфер ойнасида олиб келинганлардан ажратиб кўрсатса бўладиганлари Доминик Соланке, Эндрю Робертсон ва Муҳаммад Салах. Соланке "Челси"дан текинга олинди. Кейин у ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ёш Доминик марказий ҳужумга рақобат туғдириб бериши керак бўлади. Эндрю Робертсон эса чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Ўтган мавсум "Халл Сити"даги ўйинлари орқали танилган ҳимоячи бу мавсум асосий таркибдан жой олиши мумкин. Чунки, Альберто Морено анчадан бери ўйинини йўқотиб қўйган. Жеймс Милнер эса ниҳоят ўзининг жонажон марказий ярим ҳимоясига қайтса керак. Ҳар ҳолда, Робертсоннинг хариди Милнерга ўз жойида ўйнаш имконини бериши мумкин. Лекин, Жеймснинг ёши ўтиб бораётгани унинг асосий таркибдан тушиб қолиш эҳтимолини оширади. Ёзда амалга оширилган энг катта трансфер "Рома" вингери Муҳаммад Салах бўлди. Клопп доим югурадиган жамоа тузиб келган. Салах унинг услубига айнан мос тушадиган ўйинчи. Агар Коутиньо "Барселона"га ўтмай жамоада қолса, мухлислар ажойиб тўртликни кўришлари мумкин бўлади. Коутиньо - Мане - Салах - Фирмино тўртлиги исталган ҳимояни ёриб ўтишга қодир кучга айланиши мумкин. Шунингдек, Салах жамоанинг ҳужумдаги вариантларини кўпайтиради. Ўзи вазиятлар яратиши мумкин бўлган мисрлик анча фойдали харид бўлди дейиш мумкин.

Янги мавсумда Чемпионлар лигасини саралашдан бошлайдиган "Ливерпуль" марказий ҳимоячи сотиб олмагани бироз ғалати туюлди. ЕЧЛ ва АПЛда бир вақтнинг ўзида муваффақиятли иштирок этиш учун Клаван, Матип, Ловрен каби марказий ҳимоячилар камлик қилади назаримда. Клоппга марказда ҳаракат қиладиган жаҳон даражасидаги ҳимоячи зарур.



Мураббийлар фикрлари:

Марко Силва ("Уотфорд"):
"Биз уйдаги ҳар бир ўйинда нимадир яратишни хоҳлаймиз. Сиз уйда мухлислар қаршисида ўйнаётганингизда доимо кучли бўласиз деб ҳисоблайман".

Юрген Клопп ("Ливерпуль"): "Бизнинг ўйинимиз ва рақибнинг ўйини 20 ёки 30 фоизга томошабинларни кўпайтиради, чунки бу ҳақиқат. Бу Премьер-лига".


Eplmanager.com: Барча билиши шарт бўлган ўзгаришлар ҳақида маълумот

Толибжон Қосимов
Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика