RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

АПЛнинг бўлажак юлдузи, "Челси"да тўп тепишни орзу қилаётган Конор Галлахер Новости

АПЛнинг бўлажак юлдузи, "Челси"да тўп тепишни орзу қилаётган Конор Галлахер

Роман Абрамович "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га қарши курашиш учун катта маблағ тикди. "Челси" Ромелу Лукаку, Бен Чилуэлл, Тимо Вернер ва Кай Хаверц учун жами 250 миллион евро сарфлади.

Ҳеч кимга сир эмаски, “аристократлар” ҳозирда Англиядаги энг яхши академияга эга. "Челси"да Рис Жеймс, Мэйсон Маунт, Калум Хадсон-Одои, Трево Чалоба ва Рубен Лофтус-Чик ўйнайди. "Рома"да ҳужумчи Тэмми Абрахам, "Милан"да ҳимоячи Фикайо Томори, "Вест Хем"ни эса Деклан Райс ҳимоя қилмоқда. 

Яқин келажакда "Челси" яна бир академия футболчисининг ривожланишида ҳисса қўшиши мумкин. 21 ёшли таянч ярим ҳимоячи Конор Галлахер "кўклар" ёшлар тизимининг барча босқичларини босиб ўтди ва ҳозир "Кристал Пэлас"да жавлон урмоқда.

Конорнинг оиласи азалдан "Челси"га мухлислик қилади. Иқтидорнинг ўзи эса Лэмпардга ҳавас қилган

Конор – Жеррард ва Гари Невилл руҳига эга бўлган, клубнинг фахрланарли ўйинчиси. У Лондоннинг Эпсом шаҳрида, "Челси" базасидан ўн дақиқалик масофада туғилган. Албатта, бутун Конорлар оиласи "Челси"ни қўллаб-қувватлаган (улар жамоага Абрамович давридан олдин ҳам мухлислик қилишган).

"Ҳар дам олиш кунлари биз телевизор қаршисида тўпланардик.

Болалигимда "Челси" иштирокидаги бирорта ўйинни ҳеч қачон ўтказиб юбормаганман. Стадионга кам борардим. Ота-онам ҳар туғилган кунимда менга "Челси" либосини совға қилишарди", – деди Конор "Челси"нинг YouTube каналига берган интервюсида. 

Конор футболга акалари – Жек, Дэниел ва Жошдан кейин борди (охир-оқибат уларнинг ҳеч бири Чемпионшипдан юқорига кўтарилмаган). Кичик Галлахер футболни "Эпсом Иглз" мактабида бошлаган. Шу қадар яхши ўйнаганки, саккиз ёшида уни "Челси" академиясига таклиф қилишган.

Конор болалигида Фрэнк Лэмпарднинг мухлиси эди. У шу туфайли ярим ҳимоячи позициясини танлади. Конорнинг ўйин услуби ҳам Фрэнкникига ўхшаб кетади.

"У меҳнаткаш таянч ярим ҳимоячиси эди. Мен ҳам шундай футболчи бўлишни хоҳлайман. Академия мураббийлари менга доимий равишда унинг қандай ўйнашини, майдонга қандай кириб боришини, ўйинни қандай ўқишини кўрсатишарди. Ва, албатта, кўп гол уришни орзу қилардим. Голлар Фрэнкни буюк даражага олиб келди", – дейди Конор.

Қаҳрамонимизда гол уриш бўйича статистика унчалик яхши эмас: у дарвозадан бироз узоқроқда ўйнайди ва майдондаги барча қора ишларни қилади. Унинг кучли хислатлари академияда шаклланган: чидамлилик (рақибларнинг орқасидан бориши, босим ўтказиши), узоқ масофадан зарба бериш, қарши ҳужумларни бузиш ва позицион ҳужумлар вақтида жараёнга киришиб кетиш қобилияти. У академиянинг барча ёш тоифаларини бўрондек босиб ўтди ва уларнинг ҳар бирида энг яхшиларидан бири бўлди.

2017 йилнинг ёзида Галлахер энг иқтидорли ўсмирлар (Фоден ва Санчо) билан бирга Ҳиндистонда бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олди. Натижа — ғалаба.

Жаҳон чемпионатидан сўнг 17 ёшли Конор "Челси" билан биринчи профессионал шартномасини имзолади ва жамоанинг U-18 таркибида ўйнай бошлади. 

Галлахер – машина. У юрагини операция қилдирган, кейинроқ академиянинг энг яхши ўйинчисига айланган

2018/19 йилги мавсум Галлахернинг фаолиятидаги энг муҳими ва, албатта, энг драматик мавсуми бўлди. 

Галлахер 2018 йил июль ойида Англия U-19 терма жамоаси билан Финляндияда бўлиб ўтаётган Eвропа чемпионатига йўл олди. Юқори рақобат туфайли Конор асосий таркибда кам ўйнади, лекин у ўзини яхши ҳис қилди ва тез орада "Челси" асосий жамоасига қайтди. Биринчи машғулотлардан бирида соғлиғида муаммо юзага келди: у тез юрак уриши ва қаттиқ бош айланишини ҳис қилди. Клуб шифокори уни зудлик билан ЭКГга жўнатди, натижада юрак билан боғлиқ кичик муаммо аниқланди.

Конорга тўлиқ наркоз остида операция қилиш ва бир неча ойга футболдан танаффус қилиш тавсия қилинди. Якунда операция муваффақиятли ўтди. 

Қаҳрамонимиз август ва сентябрь ойларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Футболчини қўллаб-қувватлаш учун "Челси" октябрь ойида Галлахер билан янги беш йиллик шартнома тузди. Юрак билан боғлиқ муаммо Галлахерга қўшимча мотивация тақдим этди.

"Бу мен учун қийин синов. Операция олдидан бироз ҳаёжонга тушдим, лекин ҳаммаси яхши бўлишини билардим. Бу ғалати туюлиши мумкин, аммо футболчилар учун жароҳатлар кўпинча рағбатга айланади. Операциядан олдин онамга: "Иложи борича машқ қилишим учун буни енгиб ўтишни хоҳлайман" деганимни эслайман. Менимча, операциядан кейин мен ривожланишни бошладим. Жисмонан кучлироқ ва чидамлироқ бўлдим, ўйин сифатим яхшиланди”, – деган эди Галлахер интервьюларидан бирида.

Кузда 18 ёшли Галлахер "Челси" U-23 жамоасига жалб қилинди. Конор бу таркибда асло йўқолиб қолмади: 4 гол ва 4 голли узатма (гарчи "Челси" Премер-лига-2да 10-ўринни эгаллаган бўлса ҳам). Ёшлар Чемпионлар лигасида "Челси" U-18 финалга чиқди ("Порту"га ютқазди), Галлахер битта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди. Мавсум якунида Конор клуб академиясининг энг яхши футболчиси учун фахрий мукофот олди (илгари уни Рис Жеймс ва Мэйсон Маунт қўлга киритган).

Энг муҳим сорвин "Челси"нинг катталар жамоаси билан эришилди. Май ойида Саррининг ёрдамчиларидан бири Галлахерга жамоа билан Европа лигаси финали учун Бокуга учаётганини айтганди. Конор "Арсенал"га қарши бутун ўйинни захирадан туриб кузатди, аммо барибир Европа лигаси соврини соҳибига айланди.

Кумири томонидан чиқарилган қарор унинг ўсишига хизмат қилди

2019 йилнинг ёзида "Челси"ни Галлахернинг кумири Фрэнк Лэмпард бошқараётган бўлса-да, улар қаҳрамонимизни ижара асосида босқичма-босқич ривожлантиришга қарор қилишди. Дастлаб Чемпионшип иштирокчиси "Чарльтон Атлетик"га ижарага беришди.

Қизиғи шундаки, Конор ўз интервьюсида "Чарльтон"ни уйига яқинлиги учун танлаганини тан олди (клуб Лондон жанубида жойлашган). 

"Агар улар менга Шимолий Лондондан клуб таклиф қилишса, рад қилган бўлардим", – деб ҳазиллашди Галлахер. 

Яна бир сабаб - бош мураббий. Ўшанда "Чарльтон"ни Англиянинг ўнлаб жамоаларида ўйнаган собиқ ярим ҳимоячи Ли Бойер бошқарган. Бойердан у ўзига керакли бўлган кўплаб жиҳатларни ўзлаштиришига ишончи комил эканини айтиб ўтди. 

"Чарьлтон" камтарона таркибга эга ўртамиёна клуб бўлиб, у кўпинча иккинчи рақам остида ўйнарди. Галлахер жамоа сафидаги ўйинларда қарши ҳужумларни бузиш ва масофадан гол уриш бўйича анча ўсишга эришди.Рождествога қадар 6 та гол ва 2 та голли узатма. 

"Чарльтон"даги олти ой шунчалик яхши кечдики, январда "Челси" Конорни ижарадан қайтариб олди. Табиийки, бу Ли Бойерни ғазаблантирди. "Челси" эса кутилмаган юришни амалга оширди. Футболчини "Чарльтон"дан қайтариб олиб, олти ойга "Суонси"га ижарага бериб юборди. "Оққушлар"нинг таркиби кучлироқ ва ўйин давомида кўпроқ тўпни назорат қиларди. Бу эса Галлахерга фойдали бўлди ва ярим мавсумда 6 та голли узатмани амалга оширди. 

"Суонси" менга ижокдорликни ўргатди. "Челси" мен билан доимий алоқада. Ходимлар ижарадаги футболчиларни доимий равишда кузатиб боришади. Менга маслаҳат бериб, нимани яхшилашим кераклигини кўрсатишади. Фрэнк ҳам алоқага чиқиб туради. У менга яхши ишлаётганимни ҳамда шу руҳда давом этишим кераклиги айтилган хабар жўнатган. Бу илҳомлантирувчи онлар эди", – дея тушунтирди Конор

Аммо 2020 йилнинг ёзида у "Челси"га қайтмади ва “аристократлар” уни яна ижарага бериб юборишди. Бу сафар – АПЛнинг "Вест Бромвич" жамоасига. Гарчи жамоа бутун мавсум давомида Премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун курашган бўлса-да, Галлахер муносиб ўйнади – 30 ўйинда 2 гол ва 2 голли пас. Энг муҳими, Конор мавсум якунида "Вест Бромвич"нинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

2021 йилнинг ёзида ТухелЬ Конорни хорижда бўладиган йиғинга олиб кетди. Лекин кутилмаганда унга "Кристал Пэлас"дан таклиф тушди, у ерда жуда қизиқарли лойиҳа бошланган эди. 

"Арсенал" собиқ юлдузи ва "Ницца"нинг собиқ бош мураббийи Патрик Виейра "Кристал Пэлас"ни бошқариши маълум бўлганди. 35 ёшли Гари Кэхилл, 34 ёшли Уэйн Хеннесси ва Скотт Данн, 31 ёшли Стивен Хендерсон, 31 ёшли Мамаду Сако, 30 ёшли Патрик ван Анхолть, Андрос Таунсенд ва Жеймс Маккарти эркин агент сифатида жамоани тарк этди. Уларнинг ўрнига ёш ва умидли футболчилар жалб этилди – "Челси"дан 21 ёшли ҳимоячи Марк Гехи ва 19 ёшли плеймейкер Мишель Олисе, 21 ёшли Галлахер клубнинг янги стратегиясига жуда мос тушди.

"Ўйлашимча, Конор кўпроқ ўйин амалиётига ва масъулиятга эга бўлади. Биз учун у Канте, Жоржиньо ва Ковачичдан кейин тўртинчи танлов бўлади", – деб тушунтирди Тухель.

Охир-оқибат, ижара тўғри қарор бўлди. Галлахер "Кристал Пэлас"нинг ҳужум учбурчагида муҳим ўринни эгаллади ва фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда.

Конор ҳар бир ўйинда катта ҳажмдаги ишни қилади. У нафақат прессинг ва тўпларни олиб қўяди, балки ҳужум қилишни ҳам самарали уддалайди. Масалан, пешқадам “Манчестер Сити”га қарши ўйинда гол+пас, "Вулверхэмптон" ва "Брайтон"га қарши ўйинда гол урган, "Вест Хэм" ҳамда "Эвертон"га қарши ўйинларда дубль қайд этган. Биргина “Манчестер Сити”га қарши ўйиндаги статистикасига тўхталиб ўтамиз.

• Тўпни олиб қўйиш бўйича етакчи (5)

• Шериклари учун вазиятлар ҳосил қилиш (4)

• Энг кўр зарба (2)

• Аниқ зарба (2)

"Брайтон"га қарши ўйиндаги голидан сўнг "Арсенал" афсонаси Тьерри Анри Галлахерни мақтади:

"Менга Конорнинг прессингга ўтиш усули жуда ёқади".

Ноябрь ойида Гарет Саутгейт Конорни ЖЧ-2022 саралаш босқичига чақирди. Ярим ҳимоячи Сан-Маринога қарши майдонга тушди (танаффусда Кэлвин Филлипсни алмаштирди). У Саутгейтнинг эътиборини тортиши табиий, чунки январь ойи охирида Галлахер WhoScored рейтингига кўра (7,50) учинчи энг яхши англиялик футболчи ҳисобланади. Ундан фақат икки инглиз футболчиси юқори балл олди – Трево Чалоба (7,56) ва Трент Александр-Арнольд (7,70). Бу эса унинг "Манчестер Юнайтед" иқтидорлари Санча ва Рэфшорддан устун эканлигини кўрсатади.

Галлахернинг ҳозирги асосий мақсади – "Челси"га қайтиш. Яқинда у билан боғлиқ бир қизиқарли хабар тарқалди. 

"Рио Фердинанд Конор Галлахердан интервю олди. Конор интервьюдан сўнг Риога юзланиб, "интервьюни чоп этганингизда, мен "Челси"га қайтишни хоҳлаётганимни ва трансфер бозорида мавжуд эмаслигимни албатта эслатиб ўтинг", – деди "Челси" собиқ футболчиси Стивен Сидуэлл. 

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика