RU

Последние новости

19:00"Шўртан" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)  9 18:56АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов "Брайтон"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди  6 18:32Суперлига. "Андижон" – "Насаф". Таркиблар маълум  8 17:54Жим Рэтклифф: "Агар муваффақиятсизликка учрасам, "МЮ"дан кетаман"  3 17:50Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум  9 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  10 16:34Ван Бастен Альвареснинг пенальтиси ҳақида: "У тўпга бир марта тегди. УЕФА ўзгартиришлар киритиши шарт"  15 15:12Испанияга қарши баҳс учун Нидерландия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  2 15:08Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди"  2 14:42Гави Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ҳақида: "Мен қайта тепишга имкон берардим, аммо ҳакамлар ҳал қилгани маъқул"  12 13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  4 12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  14 12:22Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди  25 11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  22

АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" 1:1. Погба пенальтидан гол ура олмади Новости

АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" 1:1. Погба пенальтидан гол ура олмади

Англия чемпионати 2-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" баҳси ўтказилди.

Мезбонлар МЮга муносиб қаршилик кўрсатишди ва 1 очкога эга бўлишди.

Вулверхэмптон

Рубен Невеш - 55'

Премьер-лига . Тур 2

20/08/2019, 01:00

1
:
1
Завершен

Манчестер Юнайтед

Антони Марсьяль - 27'

Стадион: Molineux Stadium, 31314 зрителей

Главный судья: Jonathan Moss

45'
90'
46'  Мэтт Доэрти (Адама Траоре)
51'  Рубен Невеш
55'  Рубен Невеш
55'  Жоау Моутинью
67'  Райан Беннетт
86'  Диогу Жота (Педру Нету)
90'  Рауль Хименес (Патрик Кутроне)
24'  Дэниел Джеймс
27'  Антони Марсьяль
27'  Маркус Рэшфорд
68'  Поль Погба
81'  Джесси Лингард (Хуан Мата)
84'  Аарон Уан-Биссака
89'  Дэниел Джеймс (Мэйсон Гринвуд)
89'  Маркус Рэшфорд (Андреас Перейра)

Вулверхэмптон – Манчестер Юнайтед 1:1 

00:00 | «Молине Стэдиум»

Голлар: 27, Марсьял - 0:1, 55, Невеш - 1:1.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Боли, Беннетт, Доэрти, Рубен Невеш, Дендонкер, Моутинью, Коуди, Хименес (90+1, Кутроне), Диогу Жота (86, Педру Нету).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу, Джеймс (89, Гринвуд), Погба, Лингард (81, Мата), Мактомини, Марсьяль, Рэшфорд (89, Перрейра).

Огоҳлантиришлар: Жеймс (25), Невеш (51), Беннет (67).


                         АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. МЮ ҲАМ ОЧКО ЙЎҚОТДИ.

90+1. Ўзгариш. Хименес ўрнига Кутроне тушди.

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. Жэймс ўрнига Гринвуд, Рэшфорд ўрнига Перрейра тушди.

86. Ўзгариш. Жота ўрнига Педру Нету тушди.

86. "Бўрилар" қарши ҳужумда МЮни жазолаши мумкин эди, аммо бу сафар гол бўлмади.

85. Жэймс жуда тезкор ва юқори техникасини кўз-кўз қилмоқда.

82. Давид Де Хеа жамоасини голдан қутқарди. Кастронинг боши билан берган кучсиз зарбаси испаниялик посбонга қийинчилик туғдиргани йўқ.

81. Ўзгариш. Лингард ўрнига Мата тушди.

80. Ва ниҳоят ўзгариш бўладиганга ўхшайди. Хуан Мата майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

77. Яна бир имконият. Бу сафар Маркуснинг зарбаси блокланди ва Жэймсга келиб тушди. Уэлсклик футболчи эса бурчак тўпи ишлади.

76. Рэшфорднинг зарбаси ўзига ўхшамади. Чап оёқда тепилган тўп жуда юқориладики, худди Регбида бўлганидек.

75. МЮ ҳужумга ўтмоқда... Ван-Биссака ва тўп йўқотилди.

73. Ҳозиргача бирорта ўзгариш амалга оширилмади.

68. ЙЎҚ! ҚОЙИЛМИСИЗ? Руи Патрисиу пенальтини қайтарди ва вазият қаҳрамонига айланди.

68. ПЕНАЛЬТИ! Погбани бу сафар Коуди тўхтатди ва пенальти. Пол Погба ўзи тепади.

67. Беннет Погбани қўполлик эвазига тўхтатди.

65. Бир қизиқ маълумот. АПЛда 2-тур якунланаётган бир пайтда фақатгина "Эвертон" клуби гол ўтказиб юбормаганини айтиш керак.

57. VAR тизими гол бўлган вазиятни муҳокама қилмоқда. ОФСАЙД бўлиши ҳам мумкин. ЙЎҚ, ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНДИ - 1:1 >>>> ВИДЕО

55. ГОЛ! ШЕДЕВР ГОЛ! Рубен Невешнинг зарбаси турнинг энг чиройли голларидан бири бўлиши аниқ.

54. МОУТИНЬО! УХХХХ. Ажойиб узатма. Лекин, Раул Хименеснинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

52. Ван-Биссака кутилмаганда яхши пас узатди, аммо Лингард буни кутмаганди. Натижада, ҳужум охирига етмай қолди.

51. Рубун Невеш ҳакам томонидан сийланди

49. Иккинчи тайм жуда тез бошланиб кетди. Нуну Эшпириту Санту танаффус вақтидан унумли фойдаланиб шогирдларига фақат ва фақат ҳужум қилишни уқтирган кўринади.

47. УХХХ. Магуайр бир амаллаб ҳужумни қайтарди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 


ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Паслар бўйича ҳисоб: 155-344

41. МЮда яна бир стандарт вазият вужудга келди. Бурчакдан Рэшфорд тўпни узатиб берди. Ҳимоячилар ишончли ўйнаб, ҳужумни тўхтатишди. 

39. Меҳмонлар "Вулверхэмптон" клубини ўз жарима майдонига қамаб қўйишди. 

34. МЮ қарши ҳужумга ўтмоқда. Лингард тўп билан... Погба, Шоу, Мактоминай тўп "қизил иблислар" назоратида.

27. ГОЛ! Даҳшатли гол! Марсьял Рэшфорднинг совғасидан унумли фойдаланди>>>> ВИДЕО

25. Жэймс огоҳлантирилди симуляция ишлатгани учун

22. Погбага нисбатан қўпол ўйин. Дендонкер айбдор.

18. Рэшфорд икки бор алдамчи ҳаракатларни муваффақиятли бажарди ва тўпни ҳаволатиб Марсьялга етказди. Антонионинг зарбаси эса омадсиз бўлди. Лукакунинг ўрни билиняпти.

18. Люк Шоу мезбонларнинг ҳужумини бартараф этишга улгурди. Аут

15. Бугунги ўйинда Марсьял, Лингард, Жеймс, Рэшфорд квартети "Бўрилар" ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча натижа йўқ.

14. Тўп назорати 26-74 (%). МЮ фойдасига.

12. Майдон марказида Скотт Мактоминайга нисбатан қўполлик ишлатилди. Линделёфнинг жарима зарбаси ноаниқ кетди. 

11. "Юнайтед" тўп билан кўп муомала қилмоқда. Натижада, манкунианликларда хавфли вазиятга ўхшаган ҳолатлар бўлиб турибди.

9. Энди бурчак зарбасини МЮ киритиб беради. Шоу тўп ёнида. Хавф бартараф этилди.

8. Хименесдан ажойиб юриш... Бирин-кетин МЮ футболчиларни алдаб ўтган мексикалик ҳужумчи бурчак тўпи ишлаб олди.

6. Баҳсни Жонатан Мосс бошқаряпти. Тажрибали ҳакам.

4. Томонлар ҳозирча бир-бирларини ўрганиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

1. УЧРАШУВНИ МЕЗБОНЛАР БОШЛАБ БЕРИШДИ!

Учрашувга оид қизиқарли маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.


"Бўрилар" "Қизил иблислар"га қарши, бугун ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин превьюси


Жамоалар стадионга чиқиб келишди.

Баҳс «Молине Стэдиум» майдонида ўтказилади




Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз кузатувчилари! АПЛ 2-турининг сўнгги учрашувини кузатишга таклиф этамиз. 

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика