“Анжи” жамоасининг янги бош мураббийи Ташуев бўлади
22 мая 2014 15:58
Новости
“Анжи” жамоасининг янги бош мураббийи Ташуев бўлади
“Анжи” клубининг янги бош мураббийи Сергей Ташуев бўлади, деб хабар бермоқда “Спорт-Экспресс” нашри.
Манба маълумотига кўра, ўтган мавсумда Донецкнинг “Металлург” клубига устозлик қилган бу мутахассис билан шартнома имзоланган.
Аввалроқ, Ташуевга бир қатор Россия клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Ташуев мураббийлик фаолияти давомида Нальчикнинг “Спартак” ҳамда Белгороднинг “Салют” клубларида ишлашга улгурган.
Эслатиб ўтамиз, бугун куннинг биринчи ярмида Гаджи Гаджиев “Анжи”ни тарк этганди.

Комментарии