RU

Последние новости

10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  9 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  38 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29

Анхель Лопес: "Бугунги ўйин нима сабабдан 20:00 эмас, 19:00да бошланганини тушунмадим" Новости

Анхель Лопес: "Бугунги ўйин нима сабабдан 20:00 эмас, 19:00да бошланганини тушунмадим"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Сурхон" - "Нефтчи" (1:1) учрашувидан кейин сурхондарёликлар бош мураббийи Анхель Лопес ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиндан ўйинга ўсиб боряпмиз. Бироқ бугун ўз ўйинимизни кўрсатишимиз қийин бўлди. Бугун жуда қийин об-ҳаво шароитида ўйнадик. Бугунги ўйин соат 19:00 да бошланди, одатда, учрашувлар 20:00 дан кейин режалаштириларди. Бугун ўта иссиқ ҳавода кураш кечди. Бу ҳавода ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олишимиз қийин бўлди, лекин биз ўз узлубимизда майдонда қўллашга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратишда қийинчиликларга дуч келдик, аммо иккинчи бўлимда ўз услубимизга қайтдик ва юқори прессинг ҳамда ҳужумлар ташкил қила бошладик. 

- Биринчи даврадан сўнг "Сурхон" ўз олдига қўйган мақсадини амалга ошира олдими?

- Бизда гол уриш учун бир қанча имкониятлар юзага келди. Икки-уч маротаба голга яқин бордик, бир вазиятда футболчимиз рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Биламизки, "Нефтчи" жуда яхши формада, биз уларни тўхтатишга ҳаракат қилдик. Иккинчи таймдан кўнглим тўлди, бир неча голга яқин вазиятлар бўлди, афсуски ҳужумларни голга айлантира олмадик. Охирги уч ўйинда 7 очко жамғардик, энди "Насаф" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. 

- Жамоанинг ўйини икки таймда икки хил тарзда ўтди. Иккинчи бўлимда "Нефтчи"нинг ожиз нуқтасини топа олди жамоангиз. Бу камчиликларни билармидингиз ёки ўйиндан келиб чиқиб топдингизми?

- Рақиб биринчи таймда тўпга кўпроқ эгалик қилган ҳолда устунлик қилишди, биз эса қарши ҳужумда рақибни жазолашга ҳаракат қилдик. Анча қийинчиликларга дуч келдик, иккинчи қаватда устунликка эга бўлолмадик. Тезроқ иккинчи таймга ўтишни мақсад қилдик ва бу бўлимда ўз кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимни яхши кайфиятда ўтказдик ва ғалаба лойиқ ҳам эдик, афсуски, уч очкога эга чиқолмадик.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика