RU

Последние новости

15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  2 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  2 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  3 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  8

Анвар Рашидов: “Рибкин машғулотларда жуда зўр ишламоқда, лекин...” Новости

Анвар Рашидов: “Рибкин машғулотларда жуда зўр ишламоқда, лекин...”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Иордания термасини қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан мутахассислар фикри билан қизиқдик.
Ўз вақтида миллий терма жамоамизда дарвозбонлар билан ишлаган Анвар Рашидовни мухлислар яхши билишса керак, у киши бугунги кунда асосан “Пахтакор”да фаолият юритиб келмоқда. Унинг шогирди бўлмиш Никита Рибкин ҳам миллий терма жамоага таклиф этилган. Мураббий билан суҳбатлашганимизда, асосан миллий терма жамоа посбонлари ҳақида тўхталиб ўтди.

- Ўзим дарвозабонлар билан ишловчи мураббий бўлгани сабабли ҳам, кўпроқ голкиперлар тўғрисида тўхталиб ўтсам мақсадга мувофиқдир. Элдор Суюнов, Никита Рибкин ва Игнатий Нестеров чақирув олганини яхши биламан. Дастлаб ўзимнинг бугунги кундаги шогирдим Рибкин ҳақида тўхталадиган бўлсам, у машғулотларда жуда қойиллатиб ишлайди. Лекин ўйин келганда Никитага нимадир етишмайди. Гапимга ишонинг, машғулотда уни ишлаганини кўрган одам, нега бу посбон ўйинга тушмайди деб юборади. Аввало унга миллий терма жамоада омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Лекин Рибкинда ўйинни ўқий олиш хусусияти жуда паст. Машғулот бошқа ўйин бошқа. Ёшлар лигасида Рибкинни бир неча маротаба синаб кўряпмиз. 2-3та вазиятларда ўзини кўрсатса, кетидан 2та гол ўтказиб юборган пайтлар ҳам бўляпти. Мен унга ҳар сафар айтаман, ўтказиб юборилган голларда барибир дарвозабон айбдор бўлади деб. Аслида ҳам шундай-да. Тасаввур қилинг жамоа 5та гол ўтказиб юборди. Унинг бирортасида дарвозабоннинг айби йўқ дейишади. Кечирасизу, қандай қилиб 5та тўпдан кейин ҳам посбоннинг сира хатоси бўлмаса.

- Рибкин ҳақида фикрларимни давом эттирадиган бўлсам, у ёшлигида маҳаллада футбол ўйнамаган экан. Лобанов эса кўча футболидан чиққан. Бу билиниб туради. Никитада тўп билан ишлашда ҳам кўп хатолар учраб туради. Унинг тўп билан ишлаш маҳоратини ошириш мақсадида машғулот чоғида умумий гуруҳга қўшиб юборган холда, ишлатамиз. Шунда ҳам оддий хатоларга йўл қўяди. Билишимча бугунги ўйинда у захира посбони вазифасини ўтайди. Кейин Осиё ўйинларига ҳам кетадиган рўйхатдан ўрин олган. Кунора Рибкин билан гаплашиб турамиз ва унга керакли маслаҳатлар бериб тураман.

- “Насаф” посбони Элдор Суюнов билан ҳеч бирга ишламаганим учун унинг қандайлигини тўлиқ билмайман. Лекин сиртдан кузатиш имконияти бўлмоқда. “Насаф”га қарши ўтказган баҳсларимизда Суюнов жуда илиқ таассурот қолдирганди. Шубҳасиз терма жамоага муносиб номзод.

- Игнатий Нестеров билан илгари “Пахтакор” ва миллий терма жамоада бирга ишлаганим сабабли уни жуда яхши биламан. Машғулотлардан кейин ҳам қўшимча равишда жуда кўп ишларди. Айнан ушбу меҳнатлари эвазига шу даражага чиқди. Лекин билишимча Нестеров ўз устида ишлашни бироз сусайтириб юборган. Балки ёш ўтиб бораётгани сари, футболчида шундай холат кечаётгандир. Лекин мухлислар Игнатни жуда яхши билади.

- Миллий терма жамоада ёшартириш жараёни кетмоқда. Элдор Суюновга муносиб рақобатчи сифатида қайси ёш посбонни кўрсата оласиз?
- Бугунги кунда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилаётган Абдумавлон Абдужалиловни менга жуда кўп мақташди. Аслида у ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли. Яқинда терма жамоага таклиф этишганди. Шунда билишимча мураббийларда илиқ таассурот қолдирган. Абдумавлонни ўзини ҳам куни-кеча тўсатдан учратиб қолдим. Аввалгидек эмас, балки бўйи чўзилиб анчагина ўсишга эришган. Шу боис Абдужалиловни яна ўзимизга қайтариб олмоқчи бўлмоқдамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика