RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  15 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан" Новости

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"

ПРО-Лига 7-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





"Бугун тенг кучга эга икки жамоа ўртасида қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоамиз футболчилари биринчи бўлимда юзага келган яққол вазиятлардан фойдалана олишмади. Биласизми, биринчи бўлимнинг ўзида 4-5 та голли вазиятларни йўққа чиқардик. Мураббий сифатида бугунги натижа учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

Ҳар доим айтганман, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпмиз. Бугун ҳам кўрганингиздек, ўзимизда юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда бошқа ўйин бўларди.

Мўйдин Мамазулумов нега асосий таркибда тушмади? Энди эътибор берган бўлсангиз Мамазулумов аввалги ўйинларимизда заҳирадан майдонга тушиб ўйинимизни кучайтирган. Айнан у гол киритган учрашувларимизда заҳирадан ўйинга қўшилган. Тўғриси, Мўйдиннинг ёшини ҳам инобатга олиш керак. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамизда ҳам иккинчи бўлимда Мўйдин Мамазулумовни заҳирадан тушириб, ўйинимизни кучайтириш эди" - дейди Анвар Бердиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика