RU

Последние новости

15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  21 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  21

Анвар Бердиев: "Ҳеч бир натижа осонликча қўлга киритилмаяпти" Новости

Анвар Бердиев: "Ҳеч бир натижа осонликча қўлга киритилмаяпти"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Зомин" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Авваламбор, Ўзбекистон аҳлини, барча футбол мухлисларини кириб келаётган Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Аввал ҳам таъкидлагандим, Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Гувоҳ бўлганингиздек, ҳеч бир натижа осон қўлга киритилмаяпти.

Яратиб берилаётган шароитлар учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, узоқ масофа бўлишига қарамасдан стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат. Келгуси ўйинларда яна ғалабаларга эришиб асосий мақсадимиз йўлида интилишда давом этамиз.

- Кореялик футболчи Ким Бо Йонг нега захирада қолиб кетди?

- Ким Бо Йонг аввалги турларда мунтазам ўйнади. Биз уни иккинчи бўлимда майдонга тушириб олдинги чизиқдаги тезкорликни кучайтирмоқчи эдик. Лекин, ўйин давомида вазият ўзгариб кетди. Бундан ташқари ҳужумчимиз Хумоюн Муртазоев айни дамда юқори даражада ўйин намойиш этмоқда.

- Иккинчи бўлимда майдонга туширилган Сиёвуш Хабибуллоевнинг яна захирага олиниши Саидафзалхон Аҳроровнинг қизил карточка олиши билан боғлиқми?

- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Аҳроров қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, унинг ўрнини тўлдириш учун Сиёвуш Хабибуллоевни захирага олдик. Ярим ҳимоячи ўрнига ҳимоячини майдонга туширдик.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика