RU

Последние новости

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  81 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  23 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Анвар Бердиев: "Бухоро"га туғилиб ўсган жойимга яқинроқ бўлиш учун бормоқдаман" Новости

Анвар Бердиев: "Бухоро"га туғилиб ўсган жойимга яқинроқ бўлиш учун бормоқдаман"

Бир оз аввал сайтимизда шу кунга қадар "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Анвар Бердиев эндиликда Бухоро вилоятининг "Бухоро" клубида фаолият юритиши ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Сайтимиз мухбири мураббий билан боғланиб мазкур масалага ойдинлик киритган, "Бухоро" клубига ўтаётгани ҳақида Бердиев томонидан тасдиқланганди. Билишимизча, Анвар Бердиев "Бухоро" бош мураббий сифатида эмас, балки жамоанинг бош мураббийи Даврон Файзиевга яқиндан ёрдам бериш учун бормоқда. Қуйида мураббий билан ташкил этилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Анвар ака, бизга етиб келган маълумотларга кўра, эндиликда "Бухоро" жамоасида фаолият юритар экансиз, бу ростми?

- Ҳа, тўғри. "Бухоро" клубидан менга таклиф бўлди ва узоқ вақт ўйлаб кўрган холда ушбу таклифни қабул қилдим.

- Айтингчи, "Истиқлол"дан кетиб "Бухоро"га ўтишингизнинг сабаби нима?

- Тўғрисини айтганда, "Бухоро" жамоасидан тушган таклифни туғилиб ўсган юртимга яқинроқ бўлиш учун қабул қилдим. Бу борада оилам билан маслаҳатлашиб шу қарорга келдик.

- "Бухоро" клубига бош мураббий сифатида бораяпсизми?

- Йўқ, бу жамоага ёрдамчи мураббий сифатида кетаяпман. Айни дамда жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев ҳисобланади. У инсонни яхши биламан, бир-биримизни яхши тушунамиз. Биргаликда ишлаб насиб бўлса янги мавсум якунида "Бухоро"ни Суперлигага қайтармоқчимиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика