RU

Последние новости

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  3 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  12 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин Новости

Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин

Тьерри Анри Германия Бундеслигаси жамоасини бошқариши мумкин.

"Le Journal du Dimanche" нашрининг хабар беришича, "Лейпциг" 47 ёшли мутахассиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Клуб ҳужумкор ва томошабоп футбол ўйната оладиган, ёш истеъдодларга ишонч билдирадиган ва "Ред Булл" тизими билан илгари алоқаси бўлган мураббийни изламоқда. Анри 2010 йилдан 2014 йилгача "Ню-Йорк Ред Буллс" жамоасида ўйнаган.

Француз мураббий "Ред Булл" раҳбари Оливер Минцлафф билан жуда яхши муносабатларга эга. Шунингдек, "Ред Булл" футбол бўлими раҳбари Юрген Клопп Анрининг тайинланишини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Томонлар яқин кунларда учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Мураббийнинг немис тилида гаплаша олмаслиги "Ред Булл" раҳбарияти учун тўсиқ бўлмайди.

"Лейпциг" шунингдек, бошқа номзодлар — Оливер Гласнер ("Кристал Пелас") ва Франcеск Фабрегас ("Комо") номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Жамоанинг аввалги бош мураббийи Марко Розе март ойининг охирида истеъфога чиқарилган эди. Ҳозирча жамоани вақтинча Жолт Лев бошқаряпти. Анрининг сўнгги ишл жойи Франйия олимпия терма жамоаси бўлиб, у терма билан 2024 йилги Олимпиадада иккинчи ўринни эгаллаган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика