RU

Последние новости

18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   5 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  12 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  10 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

"Анжи"га қарши баҳсдан сўнг Валерий Карпин Шомуродовни мақтади Новости

"Анжи"га қарши баҳсдан сўнг Валерий Карпин Шомуродовни мақтади

"Ростов" ҳамда "Анжи" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 12-тур ўйинидан сўнг (1:0) ростовликлар устози Валерий Карпин баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Жамоани нима учун мақташим керак? Ҳаммаси учун. Масалан, ажойиб биринчи тайм туфайли. Режалаштирган барча ишимиз амалга ошди. Тезкор прессинг, тўп йўқотишдан сўнг уни олиб қўйиш. Тезкор гол урмоқчи эдик, вазиятларга эга бўлдик, аммо ҳаммасидан ҳам фойдалана олмадик. Бу менинг қўл остимдаги энг яхши биринчи бўлим бўлди. Ҳар томонлама. Сўнгги сонияларни ҳисобга олмасак, баҳснинг иккинчи қисми ҳам муваффақиятли ўтди. Биринчи бўлимда ҳужумимиз машқ қилди, иккинчисида эса ҳимоямиз.

- Жамоани муаммоси бор рақибга қарши тайёрлаш қийинми?

- Йўқ. Биз бунгача иккита ўйинда мағлуб бўлдик, диққатни бир жойга тўплашда муаммо бўлмади. Йигитларга "Анжи" пул учун эмас, ўзи учун ўйнаётганини айтдим. Улар учун ҳар бир ўйин худди сўнгги учрашувдек. Футболчилар ҳозирданоқ ўзини бошқа клубларга сотишяпти.

- Скопинцевнинг четлатилиши ҳақида нима дея оласиз?

- Бу ўйин таассуротига таъсир кўрсатди. Бошқа ўзгаришлар бўлиши керак эди. Баъзи режалар парчаланди, ўзгаришлар бўлди. Аммо четлатишдан сўнг қанот ҳимоячиси жойида ўйнаган Элдор Шомуродовни алоҳида таъкидлаб ўтишим керак.

- Скопинцевга нисбатан қандайдир чоралар кўриладими?

- Уришиб берамиз, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Четлатилиш амалга ошиб бўлган.

- Таркибда ўзгаришлар бўлди. Абаев ва Ионов майдонга тушмади. "Локомотив"га қарши баҳсдан сўнг шундай қарорга келдингизми?

- Бугун Ионов ёқтирадиган бўш ҳудудлар бўлмади. Бошқа ҳужумчидан (Элдор Шомуродов) фойдаланишга тўғри келди. Танловим ўзини оқлади.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика