RU

Последние новости

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Андрей Фёдоров: "Яширмайман, ёш футболчини номига тушуряпмиз" Новости

Андрей Фёдоров: "Яширмайман, ёш футболчини номига тушуряпмиз"

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Локомотив" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров қатнашди.

- Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлди. ОЧЛдаги дурангдан кейин йигитлар ўзини йўқотиб қўймади. Улар характер кўрсатишди. Футболчиларим ўйинни назорат қила олишди. Ҳа, тезкор голдан кейин ўйин суръати ўзгариб кетди. Аммо айта оламан, учрашув бизнинг устунлигимиз остида ўтди ва шу боисдан ғалабага эришдик.

Биз тактика танлаётганда рақибнинг ўйини, кучи ва бошқа жиҳатларига қарамаймиз. Чемпионатда барча жамоаларнинг кучи тенг. Аммо ўйинлар осон ўтмаяпти. Клубларда ғалабага бўлган истак юқори.

ОЧЛда кучсиз рақиблар бўлмайди. Ҳа, даража борасида бироз пастроқ клублар бор. Ўйинларда ёмон ўйнамаяпмиз. Рақибдан кўра кўпроқ гол урсак бўлди эди. Бунда биз рақибдан бир бош паст бўлмадик Аммо ўтказиб юборилган голларда жамоавий хатолар қимматга тушди.

Бир супер легионер? У ҳеч нима қила олмайди. У яхши самара бериши учун ёнидаги бир неча футболчилар унинг савиясига яқинроқ бўлиши керак. Осиёда футболи асосан жамоавий ўйин ва индивидуал сифатларга асосланган. Қитъдаги клублар асосан легионерлар олдинги чизиқда ўйнайди. Бизнинг кучимиз эса жамоавийликда. Легионерларнинг захирада қолгани? 15 футболчи билан майдонга туша олмаймиз. Биз уларни яхши легионерлар деб ҳисоблаймиз ва шу боисдан улар жамоага жалб қилинган.

Йелич иккинчи мавсум бизнинг таркибда ўйнамоқда. Футболчи бир жамоадан иккинчи жамоага ўтиши учун кўплаб факторлар тўғри келиши керак. "Локомотив" эса ҳар доим яхши футболчиларни ўз таркибига жалб этишга ҳаракат қилади.

Ёш футболчи? Яширмайман ҳозирда биз уни номига туширяпмиз. Азиз Амонов мавсум бошланишига икки кун қолгандагина жамоага келди. Авазбек эса мавсумолди йиғинларини биз билан ўтказди. Агар эътибор берган бўлсангиз, Азиз ўтган мавсумларда 45 дақиқадан кўпроқ ўйнаган вақтлари ҳам бўлган.

Шуҳрат Муҳаммадиев жиддий жароҳат олган. Шу боисдан у ўйинларни ўтказиб юбормоқда.

Жамшид Искандеров: - ОЧЛдаги ўйиндан кейин бугун бизга қийин бўлди. "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда биз ғалаба учун ҳаракат қилгандик. Дуранг натижа бизга таъсир қилди.  Бугун биринчи бўлимни яхши бошладик. Иккинчи бўлимда чарчаб қолдик. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажариб, ғалабага эришдик.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика