RU

Последние новости

23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" жавоб ўйинида "Арсенал"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  76 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:19ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария" (онлайн ҳисоб)  9 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  3 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  8 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  2 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  1 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7 17:39ОФК Чақирув лигаси. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Аркадағ" йирик ғалабага эришди ва финалга йўл олди  8

Андрей Фёдоров: "Ўйинни яхши бошлаб, ёмон тугатдик" Новости

Андрей Фёдоров: "Ўйинни яхши бошлаб, ёмон тугатдик"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Нефтчи"га (1:1) қарши учрашувдан кейин "Локомотив"да бош мураббий в.в.б. Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги баҳс одамда икки хил тасаввур қолдирди. Ўйинни яхши бошладик, ёмон тугатдик. Эрта урилган гол йигитларни руҳий томондан сокинлаштирди, бу гол бизга кўпроқ негатив эмоциялар тақдим қилди. Асосийси, ўз темпимизни сақлаб қолишга интилдик. "Нефтчи" эса темпни туширишга ҳаракат қилди. Биласиз, 8-9 кишилк ҳимоядан ўтиш қийин.

Футболдаги қонун бугун ҳам исботини топди: "Сен урмасанг, сенга уришади". Бу ўйин орқали янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини билиб олдим. Кейинги баҳс жуда қийин ўтади. "Бухоро" ўз майдонида анчагина кучли ўйин кўрсата олади. Энди ҳафсалани туширмасдан, кейинги баҳсда барча қуролларни ишлатиш керак.



Катта танаффусдан кейин ўйинимиз бироз ўхшамаяпти. "Қизилқум" билан баҳсда ҳам шундай бўлганди. Йигитларда ўйин процесси бузилмоқда. Нима ҳам қилардик, формат шундай.

Погребняк? Мураббий ҳеч қачон мамнун бўлмайди. Бугун унинг "Локомотив" футболчиси сифатидаги биринчи расмий учрашуви бўлди. Йиғинларда яхши тассурот қолдирганди. Уни фақатгина машғулот учун олиб келмаганмиз. Николайнинг хизматларидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ютиш учун биргина гол камлик қилди. Яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Тезкор урилган голдан кейин секинлашдик. Сўнгги дақиқаларда "Нефтчи" голга анчагина яқинлашди. Барчаси шунга бораётганди. Голга ўзимиз сабабчимиз. Ушбу баҳс бизга керак эмас, йўқотилган очколар ҳеч нарсани англатмаслигини ҳисобга олиб, ўзимизни овутамиз. Ҳеч нима бўлмади. Энди Бухорода бўладиган қийин ўйинга жиддий тайёрланамиз".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика