RU

Последние новости

19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  6 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  2 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал". Таркиблар маълум  2 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   3 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  6 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3

Андрей Фёдоров: "Ўйин мураббийлар ва мен учун қийин ўтди" Новости

Андрей Фёдоров: "Ўйин мураббийлар ва мен учун қийин ўтди"

Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасида "Локомотив" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Икром Алибоев қатнашди.

- Ўйин мураббийлар ва мен учун жуда оғир ўтди. Дастлабки 15 дақиқада биз босим остида қолдик ва тўпни назорат қила олмадик. Ўша паллаларда футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмаганига хурсандман. Кейинчалик урилган икки гол эса бизга керакли устунликни тақдим этди. Иккинчи таймда эса тезкор гол ўтказиб юбордик. Бироқ биз бўшашдик деб ўйламайман. Сабаби гол қандайдир тасодиф билан кириб кетди. Футболчиларни алмаштириш орқали баҳснинг боришини ҳам ўзгартирдик. Шу орқали биз натижага эришдик.

ОЧЛнинг 6 учрашуви футболчиларга катта юклама берди ва шу боисдан чемпионатда ҳам яхши ўйин кўрсата олмадик. Суперлига ҳақида тўхталсам, қизиқарли ўйинлар жуда кўп. Албатта бу менга ёқмоқда.

Каримов "Навбаҳор"га? Бизга бундай маълумот етиб келмади. Шерзод - "Локомотив" футболчиси. Агарда кимдир уни ўз сафида кўришни истаса, жамоамиз раҳбариятига мурожаат қилиши керак.

Жамоа менга қадар ҳам яхши ўйин намойиш этганди. Бироқ голлар кирита олмади. Ўйин бобида шуни айтаман мен келганимдан кейин ҳеч нима ўзгармади. Ҳозирда ҳужумда яхшироқ ўйнаб, кўпроқ голлар уриб турибмиз.

Биз кучли олтилик ҳақида ўйламаяпмиз. 22-тургача анча вақт бор ва вазиятлар ҳам ўзгариб кетиши мумкин. Шу боисдан кучли олтилик ҳақида ўйлашга ҳали эрта", - деди Фёдоров.

И.Алибоев: "Ўйиннинг бошланиш қисми қийин ўтди. 15 дақиқаликдан кейин ўз ўйинимизни топиб олдик. Кейинчалик чиройли ғалабага эришдик"

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика