RU

Последние новости

16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  3 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  49 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  2 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  89 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  13

Андрей Фёдоров: "Эртага "Пахтакор"га мухлислик қиламан ва рақибни ўрганаман" Новости

Андрей Фёдоров: "Эртага "Пахтакор"га мухлислик қиламан ва рақибни ўрганаман"

"Локомотив" - "Ал Ваҳда" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар Андрей Фёдоров иштирок этди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўтган йилга нисбатан анчагина кучайганини кеча ҳам айтгандим. Ҳимояда анча яхши ўйнай бошлади. Биринчи таймда режаларимиз амалга ошди, аммо кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар улардан фойдаланганимизда ўйин охири бунчалик ҳаяжонли бўлмас эди", - дейди Андрей Фёдоров.

"Биринчи таймни қониқарли ўтказдик деб ўйлайман. Ўйинни назорат қилдик, иккинчи таймда эса рақиб вабанкка борди. Хатолар устида ишлаймиз. Кейинги баҳсларда иккинчи таймда ҳам яхши ва тажовузкор ўйнашга ҳаракат қиламиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.




- Искандеров иккинчи таймда жуда кўп хато қилди. Унинг ўйини ҳақида нима дейсиз?

- Биринчи таймда у яхши ўйнади ва барча кўрсатмаларимизни бажарди. Балки иккинчи таймда чарчаб қолгандир. Захирада ҳужумкор ўйинчилар Шоғуломов ва Омонов қанот футболчилари, шу боис Искандеров алмаштирилгач, Мирзаев майдон марказига ўтди.

- Нима учундир ўзбек футболчиларига совуққонлик етишмайди. Мутахассис сифатида нима дея оласиз?

- Барча футболчилар ҳақида айтишим қийин. Балки рақибнинг кучли прессингига тайёр бўлмагандирмиз. Иккинчи тайм бошида "Ал Ваҳда" ҳужумчилари ҳимоячиларимизни босим остида ушлаб туришди.

- "Ал Ваҳда" ўйинни бошқарди, "Локомотив"нинг жисмоний ҳолати қандай?

- "Ал ваҳда" ўйинни бошқармади, бизнинг жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши.

- Эртага "Пахтакор" ўйнайди. Сиз бу ўйинда "Пахтакор"га мухлислик қиласизми ёки навбатдаги рақибни ўрганасизми?

- Биринчи навбатда мухлислик қиламан ва биринчи навбатда "Пахтакор"ни ўрганаман (кулади).



- Савол Абдухолиқовга, мавсумни ажойиб бошладингиз. Терма жамоага эса чақирилмаяпсиз. Бу савол сизни қийнайдими?


Андрей Фёдоров: - Уни чақиришдику. Март ойидаги йиғинга уни терма жамоага чақиришди.

Темурхўжа Абдухолиқов: - Нима дейишга хайронман. Терма жамоанинг ўз бош мураббийи бор. Ўзбекистонда ҳужумчилар кўп. Чақиришса ватаним жамоасида боримни бериб ўйнайман. "Локомотив"нинг олдида жуда кўп ўйинлар бор, ОЧЛ, Суперлига, кубок...

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика