RU

Последние новости

14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  1 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  17 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик" Новости

Андрей Фёдоров: "Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик"

Cоcа Cола Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.




"Бугун жуда ёмон ўйнадик Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, аммо охирги 2 ўйинда ўйинимиз умуман ўхшамади. Ўйинларни таҳлил қилиб, кўриб чиқамиз. Биринчи бўлимда яхши имкониятларга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик.

"Машъал" яхши ўйнади ва ижобий натижага эришиб, 3 очкога эга бўлди.

Ҳеч қачон ҳакамлар устидан шикоят қилмаганман, бугун ҳам ундай қилмоқчи эмасман.

Бир неча ўйиндан бери кўп сариқ карточкалар оляпмиз. Ҳар бир ўйинга камида 4 та огоҳлантириш тўғри келяпти.

Бугунги ўйинга келсак, 30-дақиқада рақиб қўполлиги учун иккинчи сариқни олиши ва майдондан четлатилиши зарур эди. Чунки вазият камига сариқ карточкага тортарди, лекин ундай қилинмади. Мен бу бўйича ҳакамга мурожаат қилсам, улар вазиятни комиссия ёрдамида кўриб чиқиб, бир қарорга келишларини айтишди", - дейди Фёдоров.

Марат Бикмаев нима учун майдонга туширилмади?

Афсуски, машғулотлардан бирида унинг эски жароҳати безовта қилиб қолди ва ўйинда қатнашолмасди. У захирада бор эди, бироқ унинг соғлиги билан таваккал қилишни истамадик.


"Локомотив" бу мавсум 4 та ўйинда ғалаба қозонди, шулардан 3 таси "Бухоро", "Қизилқум", "Андижон", яъни ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар эди.

Бзи кучсиз жамоаларга қарши ўйнадик деёлмайман, олдин ҳам айтганимдек, уйдами-сафардами ҳеч бир жамоа сизга очколарни шунчаки бериб қўймайди, бу учун курашиш керак. Бугун мағлубиятга эмас, камида дурангга лойиқ эдик.


Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?

Йўқ, сиз-чи? Лекин мен ўйлаганим йўқ.

Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика