RU

Последние новости

23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  0 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  24 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  7 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12

Андрес Иньеста: “Клубнинг янада буюкроқ бўлишига ҳисса қўшмоқчиман” Новости

Андрес Иньеста: “Клубнинг янада буюкроқ бўлишига ҳисса қўшмоқчиман”

“Барселона” сардори Андрес Иньеста “El Pais” нашрига берган интервьюсида уни майдонда нима руҳлантириши ва ўзининг клубдаги фаолияти хусусида берилган қатор саволларга жавоб қайтарди.


- Луис Энрике жамоа бошқарувига келганда қандай даражада ўзгаришингизга тўғри келди?

- Гап бунда эмас, мен шундай ўйлайман. Аслида барчаси оддий: мен ўйнашни хоҳлайман. Жамоа талаби мени қилишинг керак ишга мажбур этади. Баъзан ўнгда, баъзида чапда ҳаракат қиласан. Ўйинимда сезиларли ўзгариш юзага келди деб ҳисобламайман. Позициям ёки ўйинимни ўзгартирганим йўқ. Футболни қандай ҳис қилсам, шундай ўйнаяпман.

- Бу жамоага захира ўриндиғидаги Луис Энрике кўпроқ таъсир кўрсатдими ёки майдондаги Луис Суарес?

- Улар бизни ўзгартирмади. Бизда ҳамон ўша ўйин услуби бор, фақат турли кўринишда. Олдинда Луис ва Неймарнинг борлиги аниқ шартларни қўяди. Ва бу шартлар бизнинг фойдамизга ишламоқда. Луис бизга кўп нарса берди. Биринчи ўринда голлар. Лекин иштиёқ, ортда ишлаш, кўп нарсалар. У ҳал қилувчи ролни ўйнаяпти. Унинг биз билан экани совға. Луис қисқа пасларда тўпни ушлайди ва узоқ тўп оширишга имконият қидиради.

- Сардор эканингиз сизга нима беради?

- Ўйлашимча, масъулият. Ўзимни янада яхшироқ сезяпман, аммо бунинг остида жавобгарлик турибди. Бу яхши. Сардор бўлиш ўзгача нарса. Клубда ўтказилган шунча йилдан кейин бу ишониб бўлмас даражадаги нарса. Бу сенга қўшимча иш беради. Бу майдонга тушиб келишда ёки ҳакамлар билан кўришишда суратга тушиш учун эмас. У ҳаммани билишинг ва улар билан қизиқишингни англатади. Жамоани якка ҳолда ҳар қачонгидан таништирасан. Яна бу оддийлик талаб қилади.

- Нима кўпроқ куч талаб қилади: “Барселона” ярим ҳимоясида ўйнашми ёки Пике ва Алвесни ижтимоий тармоқларда назорат қилишми?

- Барча ҳолат устида ишлашга тўғри келади. Мисол учун, машғулот жадвали ўзгариши ёки жамоадошларингдан баъзиларининг шахсий жиҳатлари билан. Ҳеч ким жамоага зарар келтиришни истамайди. Лекин кўплаб фикрлар уларнинг ошириб кўрсатилишига олиб келади. Бунга алоқадор бўлмаслигимиз керак, чунки буни назорат қилиш имконсиз бўлиб қолади. Тажриба ҳамиша зарур оралиқ топиш кераклигини кўрсатади.

- “Барселона”нинг Ла Лигада ғалабасини етарлича ҳурмат қилмасликни қандай ҳисоблайсиз?

- Ҳурматсизлик кўрмаяпман. Биз чемпионлармиз. Ли Лигани яна ютдик. Ҳар ким истаганини гапирсин, бунга уларнинг ҳаққи бор. Барчаси жойида. Биз бахтлимиз. Лига жуда қийин ва бу бизнинг ютуқ қийматини оширади. Мавсумни бошлаганда чемпионатни ютишни хоҳлайсан. Бу ўйналган ҳар тур учун мукофот. Мавсум лигада нечанчи ўринни олганинг билан ўлчанади. 38 ўйиндан кейин қўлга киритиладиган соврин уни янада аҳамиятлироқ қилади. “Реал” ва “Атлетико” каби жамоалар бу йил Ла Лигани юта олмагани муваффақиятимиз баҳосини янада оширади.

- Чемпионлар лигаси финали “Барселона” ижросидаги мавсумга соя соладими?

- Ҳар ким ўзича таҳлил қилади. Мен бошқа жамоа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан ўзимни ёмон ҳис этмаяпман. Эришганларимдан фахрланаман. Чемпионлар лигасини ўтган мавсумда ютдик ва бу сафар ҳам бунга жуда интилдик. Келаси мавсумда ҳам бунинг учун боримизни берамиз.

- Доимо йилдан-йилга яхшироқ бўлиб бориш мақсадингиз эканини айтасиз. Бунга қандай эришасиз?

- Майдонда ва ўйиндаги масъулиятим бўйича бу мавсумни энг яхшиларидан бири қаторига қўша оламан. Агар энг яхшиси бўлмаса. Бу мавсумдан катта ҳузур олдим.

- Статистика бўйича бу мавсум энг кам пас бергансиз.

- Мен статистика ишқибози эмасман. Унга қўшилсак, мен учун зерикарли бўлган. Аслида майдонга доим роҳатланиш учун тушаман. Ва бу йил менда яхши кўриниш олди. Кийиниш хонасига жароҳатсиз ғалаба билан ва ўзингни яхши ҳис этиб қайтишдан каттароқ мукофот йўқ. Бу таассурот кўплаб учрашувларда такрорланди. Кўп ёки кам пас берганимни билмайман, лекин вақтни ажойиб ўтказдим.

- Мессининг жамоада эканлиги сизларга устунлик берадими?

- Унинг борлиги барчасини осонлаштирса, нега буни инкор этиш керак. У худди кафолат кабидир. Базан биз 12 ўйинчи бўлгандек ҳаракат қиламиз. Биз ҳимояда ўйнаб, учрашувнинг энг яхши футболчиси бўла оладиган йигит ҳақида гаплашяпмиз. У ҳал қилувчи жиҳат. Леонинг биз билан эканлиги бахтимиздир.

- Нима учун Симеоне ва Зидан бунчалик кўп олқиш олгани ҳолда Луис Энрике етарлича баҳоланмасдан қолиб кетмоқда?

- Билмайман ва буни тушунмайман. Бу ерда Луис Энрике қилаётган ва ютаётган нарсаларни қадрлаймиз. Икки фарзандим бор ва уларга кўп вақтимни бағишлайман. Қолган нарсаларга кўп эътибор қилмайман. Футболдан тўғри болалар ёнига. Машғулотдан сўнг уйга бораман ва умуман бошқа ҳаёт бошланади. Бу ерда бошқача талаб бор. Бошқа нарсалар билан бандман.

- Сиз яшаётган йилларингизга нисбатан кўпроқ соврин ютишга яқин турганингизни биласизми?

- Биламан, чунки одамлар менга гапиришди. Лекин уларни ҳисобламайман. Уларнинг сонини билмайман. Клубни янада буюкроқ қилиш учун шайланганман. Бу тўғрисида ҳатто энг яхши тушларимда ҳам орзу қила олмайман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика