RU

Последние новости

02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  51 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  5 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  7 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  8 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

Андрей Мельничук - "Динамо"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси Новости

Андрей Мельничук - "Динамо"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси

Жорий мавсумдан бошлаб «Динамо» жамоаси ва мухлислар клуби янги лойиҳага қўл уришди.
Энди бу йилдан бошлаб ҳар ой якунига кўра, «Динамо» футбол клубининг расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, ҳар ойнинг энг яхши футболчиси аниқланади. Хусусан, март ойи якунларига кўра, клуб расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, жамоамиз мухлислари дарвозабон Андрей Мельничукни март ойининг энг яхши футболчиси деб топишди. Ваъда қилинганидек, «Динамо» - «Бунёдкор» ўйини олдидан унга мухлислар номидан эсдалик совға топширилди.

Таъкидлаш жоизки, учинчи мавсумдирки «Динамо» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Мельничук дарвоза чизиғидаги ишончли ўйинлари билан жамоа ишончини қозониб сардорлик боғичига эга саналади.

Умумий 364 нафар овоз тўпланган сўровномада, 137 нафар мухлис ўз овозини айнан украиналик посбонга берган. Бу 37,6% деганидир. Иккинчи ўринда қайд этилган Санъат Шихов эса 81 (22.3%) овоз жамлаган. Учинчи ўринни эгаллаган самарқандлик яримҳимоячи Сирожиддин Сайфиев эса 55 та овоз (15,1%) билан кучли учликни якунлаб берган.

Шунингдек, «Сўғдиёна» дарвозасига гол урган Зайниддин Тожиев 47 (12.9%), «Металлург» билан ўйинда голга муаллифлик қилган - Ғулом Урунов 26 (7.1%), ишончли ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган ҳимоячи - Илдар Маматказин 12 (3.3%) ва Зоминда дастлабки голни киритган Акмал Холмуродов 6 (1.6%) овоз тўплашган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси март ойида учта учрашув ўтказиб, 1 мағлубият («Насаф» - «Динамо» 1:0) ва икки ғалабага («Динамо» - «Металлург» - 2:0, «Сўғдиёна» - «Динамо» - 1:3) эришди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика