"Андижон" яна битта ўртоқлик учрашувини ўтказди
03 авг 2013 22:54
Новости

"Андижон" яна битта ўртоқлик учрашувини ўтказди
Аввал хабар берганимиздек, "Андижон" режага кўра 3 август куни "Косонсой" билан синов-назорат ўйинини ташкил этди.
"Косонсой"да кечган мазкур учрашувда ҳар иккала жамоа мураббийлари бир қатор ёшларни синовдан ўтказишди. Жамоаларнинг ўзаро келишувига кўра, ўйин 30 дақиқадан, уч бўлимдан иборат бўлди. Мезбонлар шу боис ҳар бир бўлимда янги таркиб билан ҳаракат қилди. "Бургутлар" ҳам асосан ёшлардан иборат таркиб билан тўп сурди. Биринчи бўлим, 1:0 ҳисобида косонсойликлар устунлиги остида якунланган бўлса, кейинги вақтларда "Андижон" футболчилари рақиб дарвозасига 4та тўп киритишга эришди.
Учрашувда андижонликларнинг голларига Акмал Жўрабоев (2та), Сардор Соибов, ҳамда Тоҳир Маҳмудов муаллифлик қилишган бўлса, "Косонсой"нинг ягона голи Миржамол Жамолов ҳисобига ёзилди.
"Андижон" энди душанба куни ўз майдонида "Қўқон-1912" билан яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Комментарии