RU

Последние новости

16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  6 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Европа Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  2 15:59Роналду: "Килианнинг ўрнида бўлганимда, Криштианудек ўйнаган бўлардим"   8 15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  4 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  8 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  4 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   15 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  7 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  3 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2

"Андижон": Тайёргарлик давом этмоқда, ўзгаришлар ҳам бор Новости

"Андижон": Тайёргарлик давом этмоқда, ўзгаришлар ҳам бор

“Андижон” жамоаси машғулотларни 2 июлдан бошлашганини хабар қилиб ўтгандик.
Айни пайтда жамоанинг Андижондаги тайёргарлиги давом этмоқда.

Деярли икки ҳафтадан буён машғулотлар Ориф Маматказин бошчилигида олиб борилмоқда. Жамоа кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Футболчилар эрта тонгда асосан югуриш билан чекланишяпти. Кечки пайтдаги машғулотлар эса “Соғлом авлод” стадионида ўтмоқда. Андижондаги йиғиннинг дастлабки ҳафтасида таркибга Акбаршо Рашидхонов ва Жўрабек Якубов қўшилганини айтиб ўтгандик. “Навбаҳор” тарбияланувчиси бўлган Рашидхонов жамоада узоқ вақт қолмади ва ортга қайтиб кетди.

Ўтган ҳафта охирларидан “Андижон” сафига янги ўйинчиларни келиши бошланди. Дастлаб Аюбхон Гаппаров таркибга қўшилди. Бу футболчи ўз вақтида Россиянинг икки карра чемпиони Қозоннинг “Рубин” клуби ўринбосарлари сафида тўп сурган. Жорий мавсумнинг биринчи ярмини Гаппаров биринчи лига вакили “Чуст-Пахтакор”да ўтказди. Айни дамда Аюбхон “Андижон”да кўрикдан ўтяпти. Шунингдек, маълум муддатли танаффусдан кейин дарвозабон Лочин Долимов “Андижон”га қайтди. У ҳам бунгача биринчи лигада ўйнаб, “Хотира-79» жамоасида фаолият кўрсатаётганди.

Долимовдан ташқари Оятилло Мухиддинов ҳам кўрикка таклиф этилди. Янги ўйинчиларни келиши давом этган ҳолда ўтган пайшанба куни таркибга Иқбол Акрамов билан Азиз Алижонов қўшилишди. Биринчи даврани Акрамов“Олмалиқ”да ўтказган бўлса, Алижонов “Нефтчи”да ўйнади. “Нефтчи”нинг яна бир собиқ ўйинчиси Санжар Асқаралиев ҳам музокара ўтказиш учун Андижонга келиб кетди. Асқаралиев бунгача “Бухоро”ни Чимёнда олиб борган йиғинида ҳам қатнашиб келди. Уни ушбу ҳафтадан “Андижон” таркибига қўшилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Санжар Асқаралиев учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Мухлисларнинг ёдида бўлса, у 2003 йилги мавсумда “Андижон” сафида тўп сурганди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, “Андижон”нинг “Соғлом авлод” стадионида олиб бораётган машғулотларини жамоанинг ашаддий ишқибозлари бевосита кузатиб боришяпти. Ҳар куни машғулотларга 50-100га яқин мухлис ташриф буюряпти. Жамоанинг биринчи даврадаги иштирокидан қониқмаган ишқибозлар таркибда рўй бераётган ўзгаришлардан хурсанд бўлишмоқда.

12 июль куни футболчиларнинг имкониятларини текшириш мақсадида “Соғлом авлод” стадионида иккитомонлама ўйин ўтказилди. Унда “яшиллар” “кўклар”га қарши тўп суриб 4:0 ҳисобида устун келишди. Ўйинда Темур Тўхтасинов ҳакамлик қилди.

“Яшиллар” таркиби: Темур Ғаниев (Сергей Смородин), Темур Султонов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Алишер Тўхтасинов, Иброҳим Отахонов, Расул Раҳмонов, Мирзакамол Камолов, Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев, Анвар Ражабов.
“Кўклар” таркиби: Мухиддин Худоёров, Дилмурод Маҳмудов, Артур Маматказин, Раҳим Қодиров, Азиз Ғуломхўжаев, Бекзод Ғозиев, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов, Аюбхон Гаппаров, Шуҳрат Мирхолдиршаев, Акмал Жўрабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Лочин Долимов, Фаррух Мирзаев, Алишер Азизов.
Голлар: Л.Солиев, А.Ражабов (2та), М.Камолов.

Ўйинни Сергей Шевченко диққат билан кузатиб борди. Шанба кунги машғулотдан кейин футболчиларга бир кунлик дам берилди. Кечадан эса жамоа яна тайёргарликка киришди. Шуни айтиб ўтиш керакки, украиналик мутахассис машғулотлар ўтказмаган бўлса-да, бекор ўтиргани йўқ. Шевченко селекция ишларини атрофидаги инсонлар билан бирга олиб бормоқда. Ушбу ҳафтада яна бир қатор янги ўйинчиларни Андижонга келиши кутилмоқда. Агар ҳаммаси режа асосида кечса иккинчи даврада “Андижон” таркибида катта ўзгаришлар бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика