RU

Последние новости

09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  3 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  4 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1

“Андижон” клуби энг одил ҳакам Равшан Эрматовни қутлайди Новости

“Андижон” клуби энг одил ҳакам Равшан Эрматовни қутлайди

Ватандошимиз, юртимиз ифтихори, энг кучли ФИФА рефериларидан бири Равшан Эрматов қўлга киритган совринлар сони куни-кеча яна биттага ортди.
У Филиппин пойтахти Манилада ўтказилган ОФКнинг йил якунларига бағишланган тадбирида Осиёнинг 2014 йилги энг яхши ҳаками номига сазовор бўлди.

Осиё футбол конфедерациясига 1954 йили айнан Манилада асос солинган эди. ОФКнинг 60 йиллик юбилейига уланиб кетган бу галги йил маросими бежизга Филиппинда ташкил этилмади. Ва рамзий маънода, мазкур тадбирда Равшан Эрматов ўзининг сермаҳсул меҳнатлари учун қитъада яна бир бор катта эътироф олди.

Эрматов Бразилиядаги ЖЧни ишончли ўтказганидан сўнг бу йил энг яхши ҳакам номи унга тегишига аслида ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа йўқ эди.

“Андижон” футбол клуби номидан, жамоамизнинг минглаб ишқибозлари ва бутун андижонликлар номидан биз юртимизнинг забардаст ўғлони Равшан Эрматовни навбатдаги муваффақият билан муборакбод этамиз!
Ўзбек рефериси учун бу ҳисоб бўйича бешинчи шундай унвондир. Бунгача Эрматов Осиёда 2008, 2009, 2010 ва 2011 йилларда ҳам энг яхши ҳакам деб топилганди.

Эрматов ўз фаолияти давомида жуда кўплаб ютуқларга эришди. Унга яқин орада яна бир олий чўққи забт этилишини тилаймиз: ниятимиз – 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ финалчиларини майдонга айнан Равшан Эрматов бошлаб тушсин!

Ўзбек ўғли Равшан – “Энг олий ҳакам”.
Адолат, жасорат унда мужассам,
Маҳорат ва ғайрат унда жамулжам,
Майдонда олқишлар уни мухлис ҳам,
Равшандир – қитъада энг одил ҳакам!


“Андижон” футбол клуби
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика