RU

Последние новости

01:27"Ал Садд" ҳам 3та гол уриб, чорак финалга йўл олди  1 01:05ОФК ЭЧЛ. "Ал Насср" йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди  19 00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  6 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  18 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  13 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3

“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади” Новости

“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади”

Жорий йилда катта мақсадларни олдига қўйган “Андижон” жамоаси қишки трансферлар вақтида хориждан Артём Литвяков, Димитро Зозуля ва бошқа футболчиларни таклиф қилди.

Умуман олганда жамоада ўтган мавсум ҳаракат қилган легионерлар Виталий Мирний, Радосав Алексич каби футболчиларнинг ўйинлари маҳаллий ишқибозларга манзур келди. Ўз ўрнида Александр Хомяков ҳам улар билан ўзаро яхши тил топишиб кетганини таъкидлаш жоиз. Биз бу борада Алексичнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Мен ҳаммасидан ҳам мухлисларга юқори баҳо берган бўлардим. Менинг учун дунёдаги энг жонкуяр ва меҳрибон ишқибозлар ҳисобланади. Уларни асло унутмайман. Муваффақиятсизликлар, салбий жиҳатлар ҳақида фикр билдирмайман. Негаки, хотирамда фақат ёрқин лаҳзалар қолган. Жамоада молиявий томондан муаммо бўлганини яширмайман.

Хомяковни жамоадан кетгани ҳақида эшитдим. Сизга шуни айтишим мумкинки, у юқори савиядаги мураббий. Лекин, нима учун истеъфога чиқарилганини Хомяковнинг ўзи жуда яхши билади. Жамоада тўп тепган пайтларимда фақат пул билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди холос.

Андижонлик футбол мухлисларини соғиниб қоламан ва бир умр қалбимда сақлайман. Сизларни яхши кўраман. Коронавирус балосидан бутун дунё талафот кўрмоқда. Ўзбекистон бу касалликни тезда енгади деб умид қиламан. Жамоадошларимга соғлик тилайман”, - дейди болқонлик футболчи.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика