RU

Последние новости

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  11 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  17 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  1 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  18 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  348 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Андижонликлардан навбатдаги ғалабалар Новости

Андижонликлардан навбатдаги ғалабалар

Теги :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 2005-2006 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилоятининг икки жамоаси “АФА-SGS Shiringaz-2005” ва “АФА-SGS Shiringaz-2006” иштирок этмоқда.

Бугун андижонликлар гуруҳдаги иккинчи тур ўйинларини ўтказди. Эътиборлиси Лочин Гулдаев бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси бу сафар ҳам ғалаба қозонди. Россиянинг “Молния” ФК жамоасига қарши кечган баҳсда андижонликлар йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгани эътиборга моликдир. Голларга Бекмурод Абдураимжонов, Абдуллоҳ Абдунабиев, Бекзод Сулаймонов ҳамда Абдуғани Ғуломов муаллифлик қилганини айтиш лозим.

Шохрух Ишанов мураббийлигидаги “АФА-SGS Shiringaz-2005” эса “Қайрат” ФК академияси тарбияланувчиларига қарши кураш олиб борди. Мезбонларга қарши кечган учрашувда андижонликлар рақиб дарвозасига икки бор йўл топиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган холда, якунда турнирдаги илк ғалабасини танътана қилди. “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоасидан голларни Зайниддин Ҳамробоев билан Акбархўжа Нўъмонхўжаев киритди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика