"Андижон"га келмаган мексикалик футболчи Гватемала жамоасига кўчиб ўтди
16 июл 2021 14:40
Новости
"Андижон"га келмаган мексикалик футболчи Гватемала жамоасига кўчиб ўтди
Жорий йилнинг 11 март куни "Андижон" матбуот хизматида Боливия чемпионатида ўйнаётган Марко Буэнонинг тез орада клуб таркибига келиб қўшилишини маълум қилган эди.
Бироқ, мазкур трансфер мексикалик футболчининг вакиллари керакли ҳужжатларни ўз вақтида тақдим қилмагани туфайли амалга ошмай қолди (13 март куни Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилди).
Шундан кейин ёзгача эркин агент мақомида юрган Буэно 1 июль куни Гватемаланинг "Комуникасьонес" клуби билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, Гватемала биринчилигининг янги мавсумига 31 июль куни старт берилади. Турнирда 12 жамоа иштирок этади. Трансфермаркт портали ушбу лигада тўп тепаётган барча футболчиларни 34,7 млн еврога баҳолаган (Ўзбекистон Суперлигасига нисбатан 2 карра арзонроқ).
Похожие новости
22:10
Александр Хомяков: "Тезкор гол режамизни ўзгартириб юборди. Халқаро майдон ҳақида ўйлашга ҳали эрта" 6
Комментарии