RU

Последние новости

22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  1 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  62 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1

Андижон вилоят футбол ассоциацияси 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар ўтказди Новости

Андижон вилоят футбол ассоциацияси 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар ўтказди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон вилоят футбол ассоциацияси бир қатор ҳайрли тадбирлар ташкил қилди.

Айём олдидан вилоятдаги бир гуруҳ футбол фахрийлари Андижон шаҳридаги кексалар ва ногиронлар учун “Саховат” интернатида бўлиб, ўз вақтида вилоят футболини ривожлантиришга ҳиссасини қўшган Ринат Котелев ва Олег Сазоновларни йўқладилар. Ҳар икки фахрийга ассоциация  томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

“Баркамол авлод” спорт мажмуасининг мини-футбол майдонида эса фахрий футболчи ва соҳа мутахассислари ўртасида марҳум футбол фидойилари Мироман Ким, Алижон Маражапов, Эргаш Турсуновлар хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди. Дўстона руҳда ўтган тадбирда иштирок этган уч жамоа вакиллари ҳам вилоят футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

- Миллий қадриятларимиз акс этган Хотира ва қадрлаш куни олдидан мана шундай тадбирларни ўтказиш анъанага айланган,- дейди вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов. – Ўтганларни хотирлаш, кексаларни эъзозлаш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган олийжаноб урф-одатлардан. Сана муносабати билан соҳа ходимлари билан жуда кўп тадбирларни ўтказишни режалаштирганмиз.
   
Элмурод Эрматов, Андижон

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика