RU

Последние новости

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  11 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  12 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

“Андижон” собиқ футболчилари олдидаги молиявий қарздорликни бартараф этди Новости

“Андижон” собиқ футболчилари олдидаги молиявий қарздорликни бартараф этди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигасида раҳбарият алишгач, бир қатор футболчи ҳамда мураббийлар томонидан клублар устидан шикоят аризалари келиб тушди.

Уларнинг иши Тартиб-интизом қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, қарздор клубларга жазолар белгиланди ва шу йўл орқали футболчилар, мураббийлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя этилди.

Хабарингиз бор, Профессионал футбол лигаси жамоаларга янги ўйинчиларини рўйхатдан ўтказишга рухсат беришдан аввал клубларнинг собиқ футболчи ёки мураббийлари олдида қарздорлиги мавжудлигини ўрганиб чиқмоқда. Агар клуб мавсумнинг илк қисмидан сўнг хайрлашган футболчилари ёки мураббийи билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширган бўлса, ҳеч қандай муаммосиз янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Бироқ Про-Лига иштирокчиларидан бири саналадиган "Андижон" ПФК илгари жамоада фаолият олиб борган бир неча нафар футболчидан молиявий қарздор экани маълум бўлган эди. Сўнгра "Андижон" ПФК бош директори – Маъруф Абдисаломов ПФЛга қарздорлик мавжуд бўлган футболчилар билан 17 июль санасига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши хусусидаги кафолат хатини тақдим этган ва “Андижон”га шартли равишда янги футболчилар билан шартнома имзолашга рухсат берилган эди.

“Андижон” ПФК белгиланган муддат якунига етишидан аввал Расул Раҳмонов, Акбар Ҳоджаев ҳамда Абдулатиф Абдуқодиров билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширди. Абдулатиф Абдуқодировга қолиб кетган ойлик маоши тўлаб берилди. Шунингдек, Акбар Ҳоджаев олдидаги 2015-2017 йиллардаги маошлар ҳисобидан тўпланиб қолган қарз тўланди. Яна жамоанинг собиқ футболчиси ва мураббийи Расул Раҳмонов олдидаги 2013-2015 йиллар давомида йиғилган молиявий қарздорлик бартараф этилди.

“Жамоа мен билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширди. Оёғим пайини операция қилдирдим. Бу жараёнда ҳам кўмак беришди. Бундан жуда хурсандман. Ҳали “Андижон” жамоаси билан яна 1,5 йиллик шартномам бор. Насиб этса, яқин вақт ичида жароҳатдан тикланиб, жамоага наф келтиришга ҳаракат қиламан”, - деди бу борада Акбар Ҳоджаев.

“Андижон” жамоасида тўп сурган пайтимдаги маошларимдан бир нечтаси йиллар давомида йиғилиб қолган эди. ЎФА ҳамда ПФЛ мурожаатимни жавобсиз қолдирмасдан менга пулларимни олишда кўмак берди. Бундан хурсандман ва ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - дея вазиятга изоҳ берди Расул Раҳмонов.

Энди 2018 йилги ёзги трансфер ойнасидан бошлаб ПФЛ шикоят аризалари тартибини барчага эслатиб ўтишни лозим деб билади. Регламентнинг 24-бўлим 5-бандида ҳар қандай шикоят аризалари бўлиб ўтган баҳсли ҳолатга 2 йил тўлмагани ҳолатидагина кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Демак, клублар, футболчилар, мураббийлар баҳсли вазият юзасидан шикоят аризасини максимум 2 йил ичида ёзиши керак бўлади. Бундан келиб чиқадики, бундан буён 2016 йилнинг июнь ойигача бўлиб ўтган ишларни кўриб чиқиш масаласини ЎФА ҳамда ПФЛ ўз бўйнига олмайди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби масалаларни Халқаро футбол уюшмасининг талаби асосида ишлаб чиқади, яъни, ФИФА низомларига бўйсунади.

P.S.: ФИФАнинг “Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми” тўғрисидаги регламенти 25-бўлим 5-бандида шундай деб ёзилган: “Футболчилар мақоми бўйича қўмита, Баҳсли вазиятларни (можаролар) ҳал қилиш бўйича палата, шунингдек, Якка тартибдаги суд ҳамда Можароларни ҳал қилиш бўйича палата суди ўз ваколатига кирувчи ҳар қандай ишни у содир бўлганига икки йил тўлгач, кўриб чиқмайди. Икки йил муддатгача берилган даъво аризалари эса индивидуал тарзда ўрганиб чиқилади”.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика