"Андижон" сафига Мирзакамол Камолов қўшилди
20 янв 2016 11:59
Новости
"Андижон" сафига Мирзакамол Камолов қўшилди
"Андижон" жамоаси 19 январдан тайёргарликнинг навбатдаги қисмини бошлади.
Аслида режага кўра андижонликлар кеча Тошкентга йўл олиб, йиғинни пойтахтда бошлашлари керак эди. Лекин режага айрим ўзгаришлар киритилди. Жамоа бир неча кун яна Андижонда шуғулланиб сўнгра Тошкентга йўл олади. Кеча "Андижон" таркибига Мирзакамол Камолов келиб қўшилди. Тажрибали ярим ҳимоячи учун "Андижон" бегона клуб эмас. Боиси у 2008-2010 ва 2014 йилларда ҳам шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсумни Камолов Ғузорнинг "Шўртан" клубида ўтказиб, 26 ўйинда 2та гол урган. У "Андижон" машғулотларида иштирок этишни бошлади.
"Андижон" жамоаси матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии