RU

Последние новости

12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  0 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  49 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0

"Андижон" ПФК қарздорлиги мавжуд собиқ футболчилари билан 17 июлгача ҳисоб-китоб қилиши шарт Новости

"Андижон" ПФК қарздорлиги мавжуд собиқ футболчилари билан 17 июлгача ҳисоб-китоб қилиши шарт

Теги :  АндижонПФЛ
18 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида расман трансферлар ойнаси очилди. Жамоалар ўз сафини янги ўйинчилар билан тўлдиришни бошлаб юборишди.

Профессионал футбол лигаси жамоаларга янги ўйинчиларини рўйхатдан ўтказишга рухсат беришдан аввал клубларнинг собиқ футболчи ёки мураббийлари олдида қарздорлиги мавжудлигини ўрганиб чиқмоқда. Агар клуб мавсумнинг илк қисмидан сўнг хайрлашган футболчилари ёки мураббийи билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширган бўлса, ҳеч қандай муаммосиз янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Бироқ Про-Лига иштирокчиларидан бири саналадиган "Андижон" ПФК илгари жамоада фаолият олиб борган бир неча нафар футболчидан молиявий қарздор экани маълум бўлди. Шу боисдан ПФЛ ушбу клубнинг янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиши ва уларнинг лицензиясини олишига рухсат бермаётган эди.

"Андижон" ПФК бош директори – Маъруф Абдисаломов ПФЛга қарздорлик мавжуд бўлган футболчилар билан 17 июль санасига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши хусусидаги кафолат хатини тақдим этди. Қолаверса, клуб собиқ футболчилари Расул Раҳмонов, Акбар Ҳоджаев ҳамда Абдулатиф Абдуқодировга мавжуд қарзнинг бир қисмини тўлангани борасидаги ҳужжатларни илова қилди. Ўз навбатида юқоридаги футболчилар "Андижон" ПФК ҳақиқатдан ҳам қарз тўловини амалга оширишни бошлаганини тасдиқлашди.

Мазкур ҳолатлар инобатга олиниб, Профессионал футбол лигаси "Андижон" ПФКга янги ўйинчиларни мавсумнинг иккинчи қисми учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берди. Фақат "Андижон" қарздорлик мавжуд бўлган барча собиқ футболчилари билан 17 июлга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши лозим бўлади.

Бу борада "Андижон" ПФК бош директори Маъруф Абдисаломов қуйидагича фикр билдириб ўтди.

"ПФЛ клубларга янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишдан аввал уларнинг қарздорлиги мавжуд ёки йўқлигини текшириб кўрмоқда. Бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман. "Андижон" жамоасида ҳам турли йилларда бошқа-бошқа раҳбарият фаолият олиб боргани сабабли баъзи футболчилар олдидаги қарздорлик ҳозиргача тўпланиб қолгани бор гап. Ана энди барча собиқ ўйинчиларимиз билан ҳисоб-китобни амалга оширяпмиз. Ҳозирда дастлабки тўловлар қилинди. 17 июлга қадар барча қарзларимизни тўлашга ваъда берамиз. Шу ўринда, кафолат хатимизга ижобий муносабат билдириб, янги ўйинчиларни сафимизга қўшиб олишимизга рухсат бергани учун ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Уларнинг билдирган ишончини оқлаб, барча қарзларимиздан тўла қутилишига ҳаракат қиламиз", - деди Маъруф Абдисаломов.

Таъкидлаш жоизки, 2015 йили "Андижон" футбол клубида фаолият олиб борган сербиялик футболчи Предраг Вуйович ФИФАга жамоада қолиб кетган ойлик маошлари бўйича арз қилган. Ушбу масала бўйича ПФЛ ФИФАнинг Футболчиларнинг жамоадан-жамоага ўтиши ва уларнинг мақомини белгилаш қўмитаси билан доимий алоқада бўлиб турибди ва вазиятнинг ижобий ҳал бўлишига ҳаракат қилмоқда. Мазкур ҳолат бўйича жавобгарлик ҳамон "Андижон" ПФК зиммасида турибди ва клуб ушбу ҳолатни тўлиқ ижобий ҳал этиши шарт.  

P.S.: Бу каби ишлардан Суперлига ҳамда Про-Лига клублари ҳам хабардор бўлсинки, эндиликда кўчага ҳайдалган мураббийлар ва футболчилар олдидаги қарздорлик узилмагунига қадар, ПФЛ ишни ёпмайди. Мақсад шуки – мураббийлар ҳам, раҳбарлар ҳам селекция ишларини олиб борсин, ақл билан иш юритсин ва турли ғирромликлардан четда бўлсин.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика