“Андижон” мураббийлар штабида ўзгаришлар бор
16 янв 2021 21:03
Новости
“Андижон” мураббийлар штабида ўзгаришлар бор
Жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар бўлаётганидан ташқари, мураббийлар штабида ҳам янгиликлар бор. Хусусан узоқ йиллардан буён дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келаётган Қобилжон Олимжонов ҳозирда жамоа билан бирга эмас. Айтишларича раҳбарият ва бош мураббий ушбу дарвозабонлар мураббийи билан шартнома муддатини узайтиришни истамаган. Шунинг учун ҳозирда посбонлар билан Азизбек Обабакиров ишлаб келмоқда. Ушбу ёш мураббий бунгача “Андижон футбол махорат мактаби”да фаолият юритиб келаётганди.
Ундан ташқари бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев ёрдамчиларининг сафини Ёрқин Назаров билан кенгайтирди. Ўтган йили “Бунёдкор-2” жамоасини бошқарган мутахассис айни дамда “Андижон” машғулотларида Ғуломхўжаевга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии