RU

Последние новости

00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  58 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  14

“Андижон” футбол мактаби тарбияланувчилари Бекободдаги турнирда кумуш медалларни қўлга киритди Новости

“Андижон” футбол мактаби тарбияланувчилари Бекободдаги турнирда кумуш медалларни қўлга киритди

Теги :  Андижон
23-28 март кунлари Тошкентнинг вилоятининг Бекобод шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан 2004-2005 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.
Унда “Андижон”  футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Турнирда жами 11та жамоа қатнашганини айтиш лозим. Тўлқин Камолов бош мураббийилигидаги “Андижон” футбол мактаби тарбияланувчилари ярим финалда Бекободнинг “Металлург” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган холда, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалда эса Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасига қарши баҳсда андижонликлар 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа тарбияланувчиларимиз мусобақада кумуш медалларини қўлга киритди. Таъикдлаш жоизки, турнирда Араббой Абдураҳмонов “Энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясида ғолиб чиқди. Иқтидорли ҳужумчи Абдумалик Дўстматов эса “Энг яхши тўпурар” бўлди.



Бугун Бўстон даҳасида жойлашган “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”нинг мажлислар залида мусобақа қатнашчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда “Андижон” ФК вице-президенти Жаҳонгир Мадихонов ҳам қатнашди. Шунингдек ёш футболчиларнинг ота-оналари ҳам тадбирда иштирок этиб, фарзандларининг ютуқларидан беҳад қувонди.

Тадбирни “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” директори Бекзодбек Каримов очиб берар экан, жумладан шундай деди: Ассалому алайкум хурматли ота-оналар, мактабимиз тарбияланувчилари. Сизларни Бекободдаги турнирда кумуш медалларини қўлга киритганинглар билан табриклайман. Ўйлайманки бу билан чекланиб қолмаймиз ва қайси турнирда иштирок этмайлик фақат совринли ўринлар учун кураш олиб борамиз. Фурсатдан фойдаланиб вилоятимизнинг бош жамоаси бўлмиш “Андижон”  футбол клуби раҳбариятига миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Мақсадимиз ушбу жамоага муносиб ўйинчиларни етказиб бериш. Клуб томонидан мактабимизга бўлаётган эътибор юқори даражада. Раҳбариятнинг биздан умиди катта. Насиб қилса биз ҳам бунга жавобан астойдил ишлаб, “Андижон” жамоамизга иқтидорларни етказиб берамиз.



Шундан сўнг сўз навбати “Андижон” клуби вице-президенти Жаҳонгир Шавкатовичга берилди: Хурматли тадбир қатнашчилари ва ота-оналар. Ростини айтсам, сиз болажонларнинг Бекободда ўтказилган турнирда кумуш медалларни қўлга киритганингларни эшитиб барчамиз бирдек қувондиқ. Ҳар бир ўйинингларни телефон орқали бўлса ҳам билиб турдик. Жамоада бу йилдан иш бошладим. Асосий мақсадимиз маҳаллий ўйинчиларга бўлган эътиборни янада ошириш. Мана бу йил “Андижон” жамоамизга 80-90 фоиз андижонлик бўлган йигитларни йиғдик. Уларга яна бошқа вилоятлик бўлган қарашларимизга мос тушган ўйинчиларни қўшиб, курашчан жамоа тузишга харакат қилдик. Режамизга кўра ушбу жараён келгусида ҳам давом этади. Энг аввало маҳаллий ёшларга ишонч билдиришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб олганмиз. Сиз ёш футболчиларга эса маслаҳатим ўз устингларда астойдил янада кўпроқ ишланглар. Болалар футболида натижа биринчи ўринга чиқмаслиги керак. Ишонаманки бундан кейин ҳам футбол мактабимиз тарбияланувчилари яхши ютуқларга эришади. Бу борада мураббийларга ҳам омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламан.



Тадбир якунида ота-оналар ўз фарзандлари билан эсталик учун суратга тушишди. Мураббий Тўлқин Камолов эса шу аснода бизга турнир тафсилотлари билан ўртоқлашди: Бекободдаги турнирда фахрли иккинчи ўринни олиб қайтдик. Авваламбор ушбу мусобақага бориб, иштирок этишимизни таъминлаб берган раҳбариятга миннатдорчилик билдириб қоламан. Ўткан йили ҳам ушбу турнир Бекободда ташкил этилганди. Жорий йилги мусобақада шогирдларим ўзларини кўрсатишга эришди. Бу йил 11та жамоа қатнашди. Финал йўлланмасини қўлга киритиш ҳам осон бўлгани йўқ. Мехнат ва иштиёқ эвазига 2-ўринни олдик деган бўлардим. Мусобақада ташкилотчилик ҳам зўр бўлди. Уларга ҳам жамоамиз номидан раҳмат айтиб қайтдик. Энг асосийси болаларда хурсандчиликни кўрасиз. Уларни келажакда “Андижон” жамоасига муносиб ўйинчи сифатида тайёрлаб беришга харакат қиламиз.



Турнирда иштирок этганлар футболчилар:
1. Араббой Абдуруҳмонов
2. Иззатилло Акбаржонов
3. Оятилло Абдумуталипов
4. Файзулло Болтабоев
5. Абдумалик Дўстматов
6. Абдулҳамид  Дўстматов
7. Оятулло Исомиддинов
8. Улуғбек Турғунов
9. Рўзимуҳаммад Нуритдинов
10. Хожиакбар Маҳмудов
11. Муҳаммадрўзи Мақсудов
12. Асадбек Холиқов
13. Камрон Мамарасулов
14. Абдулазиз Инақов
15. Муҳаммадазиз Тўлқинбоев
16. Хусанбой Ҳабибуллаев.
Мураббий: Тўлқин Камолов.

“Андижон” ФК матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика