Анчелотти "Вильярреал"га қарши дуранг ҳақида: "Реал" бу мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказмади"
26 сен 2021 09:30
Новости
Анчелотти "Вильярреал"га қарши дуранг ҳақида: "Реал" бу мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказмади"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 7-тур доирасидаги "Виляьрреал" (0:0)га қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Биз босим ўтказишга ҳаракат қилдик, аммо улар тўпни жуда ажойиб ҳаракатлантиришди, уни назорат қилишди ва биз учун ҳаётни қийинлаштиришди. Биз ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказмаганимиз аниқ. Куртуадек дарвозабонимиз борлиги эса омадимиз. У ажойиб ўйнади ва ҳақиқатдан ҳам бизни қутқарди.
Дурангдан хафа эмасман, сабаби "Вильярреал" билан шундай бўлиши мумкин. Биз чемпионатдаги йўлимизни давом эттираммиз. Мен Модрич ва Каземиро чарчади деб ўйламайман, улар Камавингадек кўп ишлашди, шундай экан бу ажабланарли эмас. Уларнинг ўйинидан қониқдим", - дейди Анчелотти.
"Реал" 17 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда. "Вильярреал" эса 8 очко билан 10-ўринда жойлашган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии