Анчелотти мавсум сўнггида танқидчилари учун базм уюштирмоқчи
16 сен 2017 01:05
Новости
Анчелотти мавсум сўнггида танқидчилари учун базм уюштирмоқчи
“Бавария” бош мураббийп Карло Анчелотти ўзининг клубдаги келажаги ва ўз манзили томон бўлаётган танқидларга муносабат билдирди.
“Мен бу ерда жуда бахтлиман ва Германияда кўпроқ қолмоқчиман. Шартномам ҳақида гапирадиган бўлсам, у 2019 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлади. Аммо ҳозир бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бу ерда яхшироқ ишлаш лозимлигини биламан. Биз турнир жадвалининг энг юқори поғонасида эмасмиз, аммо тез орада ўша поғонада бўламиз.
Мен томон бўлаётган ҳар бир танқидга жавоб беришим шарт эмас.Менга кўпчилик ўз маслаҳатларини беришга интилмоқда, ваъда бераманки, йил охирида бу каби инсонлар учун яхши бир базм уюштириб бераман”, дея 58 ёшли мутахассиснинг сўзларридан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.
Комментарии