Ана холос! "Барселона" Месси билан трансферни муҳокама қилмоқчи эмас. Кетишнинг битта йўли бор — 700 млн евро тўлаш
28 авг 2020 23:33
Новости
Ана холос! "Барселона" Месси билан трансферни муҳокама қилмоқчи эмас. Кетишнинг битта йўли бор — 700 млн евро тўлаш
Аввалроқ Лионель Месси унинг кетиши борасида келишувга эришиш ва зиддиятларни бартараф этиш учун шахсий адвокатлари ва клуб мутасаддилари ўртасида учрашув уюштирмоқчилиги тўғрисида хабар қилгандик.
Журналист Гильем Балагенинг таъкидлашича, каталон клуби аргентиналик чарм тўп устаси билан учрашишга тайёр, аммо унинг кетиши муҳокама қилинмайди.
"Барселона" томони Мессининг трансфери 700 млн еврога (унинг шартномасида кўрсатилган товон пули) тушишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Леонинг "кўк-анорранглилар" амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унга айни пайтда "Манчестер Сити" асосий даъвогар бўлиб турибди.
Мессининг адвокатлари "Барса" мутасаддилари билан учрашади. Лионель жанжалларсиз кетмоқчи
Комментарии