RU

Последние новости

21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  26 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9

Аллегри: "Маккаби"дан қабул қилиб олинган мағлубиятни изоҳлаш қийин" Новости

Аллегри: "Маккаби"дан қабул қилиб олинган мағлубиятни изоҳлаш қийин"

Мутахассиснинг натижадан ҳафсаласи пир бўлди.

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида "Маккаби"га қарши ўйин (0:2) ҳақида фикр билдирди.

"Буни изоҳлаш қийин, сиз жим туришингиз ва бу вазиятдан чиқиш учун аввалгидан кўра кўпроқ ишлашингиз керак. Биз характер тестидан ўта олмадик. Дербигача ҳаммамиз базада қоламиз, бу – клуб ва мухлислар олдидаги бурчимиз. Бу юрак ва иштиёқ масаласи, менга "Юве"нинг кўрсатган ўйини ёқмади. Биз жамоавий ўйнашга қайтишимиз лозим, чунки жуда индивидуал тарзда ҳаракатланяпмиз.

Аньелли уялишимиз кераклигини айтдими? У мутлақо ҳақ, ишга муносабатимиз ўринли эмас. Вақти-вақти билан бир жойда ўтириб, бир-биримизнинг кўзимизга қарашимиз керак. Имтиҳон мураккаблашгани сайин янада жозибали бўлиб кўринади. Бу вазиятдан жасорат билан чиқиб кетиш керак. Мен ҳеч қачон истеъфога чиқиш ҳақида ўйламаганман", – деди мутахассис.

"Ювентус" "Торино"га қарши дербини 15 октябрь куни меҳмонда ўтказади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика