Алишер Никимбаев: "Мундиал учун фақат битта майдонни томошабинлар сабаб қабул қилмай турибмиз"
21 июл 2022 12:30
Новости
Алишер Никимбаев: "Мундиал учун фақат битта майдонни томошабинлар сабаб қабул қилмай турибмиз"
"Қатар мундиални ўтказишга тайёр. 7 та стадион 100% тайёр. Улар синовдан ўтказилган. Фақатгина битта стадион расмий тарзда қабул қилингани йўқ. Ундаги муаммо майдон ҳолати ёки кийиниш хоналари эмас, балки мухлисларнинг ташриф буюришида. Масалан, 86 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган майдонга ташриф буюрадиган мухлисларнинг метродан чиқиб, ичкарига кириши учун маълум вақт керак бўлади. Уларнинг кўпчилиги бир вақтда ташриф буюради ва бу ичкарига киришда тирбандлик келтириб чиқариши мумкин. Ёдингизда бўлса, яқинда бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида шундай муаммо юзага келганди. Шу боис, бундай ҳолат кузатилишининг олдини олиш зарур. Жамоалар учун майдон тайёр. Улар бугуноқ ташриф буюриб, ўйин ўтказиши мумкин. Фақатгина мухлисларга шароит яратиш билан боғлиқ муаммо мавжуд. Шуни текширмасдан туриб, мусобақани қабул қилиб бўлмайди. Август-сентябрь оралиғида учрашув ўтказсак, кейин унинг тайёр эканлигини айта оламиз", — деди Никимбаев.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии