Алиқулов: "Биз "Реал"га қарши ўйнамадик..."
31 окт 2022 13:20
Новости
Алиқулов: "Биз "Реал"га қарши ўйнамадик..."

— Қаторасига 2-марта кубокка эга чиқдингиз. Қанақа ҳиссиётлар ўтяпти?
— Жуда ҳам хурсандман. Кайфият аъло. Бунга эришиш осон бўлмади. Барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман.
— Финал ҳақидаги фикрларингиз қандай?
— Ўйин ажойиб муҳит остида ўтди. Шунақа атмосферани яратиб берган мухлисларга ташаккур. Рақибни яхши ўрганган эдик. Шу боисдан барча вазиятларда эътибор билан ўйнадик.

— "Навбаҳор"нинг асосий ижрочиларига деярли имконият берилмади. Мураббий ким биландир индивидуал тарзда ўйнашни айтганмиди?
— Йўқ, ҳеч кимни персонал равишда қўриқлаш топширилмаганди. Биз "Реал Мадрид"га қарши ўйнамадик. Шунинг учун бунга ҳожат ҳам йўқ эди.

— 2-тайм охирида ҳужумга чиқиб кетдингиз. Бу ишни "Насаф"ни натижа қониқтирмаётган паллаларда доимий равишда қиласиз. Бунча маҳорат қаердан?
— Бу жараён устида машғулотда ишлаган эдик. Менда гол уриш хоҳиши жудаям кучли. Исталган ишни иштиёқ билан қилсангиз, натижага эришиш осон бўлади.

— Мухлислар ярим тун бўлишига қарамай, жамоани Қаршида ажойиб тарзда кутиб олишди (видео). Бунақа атмосфера исталган футболчининг орзуси бўлса керак...
— Ҳа, шаҳарга кириб келганимизда муҳит ажойиб эди. 10 мингга яқин одам бизни кўчада кутиб олди. Ҳоким бобомиз ҳам футболга яхши эътибор беряптилар. Уларнинг барчасига раҳмат.
— "Насаф" тарихидаги биринчи чемпионликка жуда яқин турибсизлар. 3та ўйин қолди. Қайси рақиб нисбатан мураккаброқ?
— Менимча, уччала ўйин ҳам қийин ўтади. Энг мураккаб рақиб сифатида "Олимпик"ни кўрсатган бўлардим.

— Сизга "Пахтакор" қизиқаётгани ҳақида айтишди. Ростан ҳам "шерлар"дан таклиф бўлдими?
— Мен ҳозир таклифлар билан қизиқаётганим йўқ. Бор эътиборим чемпионатга қаратилган. Худо хоҳласа, Суперлигани ҳам ютайлик. Ана ундан кейин таклифларни ўрганишимиз мумкин...
Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии