RU

Последние новости

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  12 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Александр Хомяков: "Стандарт вазиятларни ҳисобга олмаганда рақиб дарвозаси олдида деярли вазият яратмадик" Новости

Александр Хомяков: "Стандарт вазиятларни ҳисобга олмаганда рақиб дарвозаси олдида деярли вазият яратмадик"

Суперлига-2024 1-туридан ўрин олган ОКМК - "Андижон" (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.




- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Авваламбор янги футбол мавсуми билан барча мухлисларни табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, бугун ёмон ўйнамадик, аммо бироз эмоцияга берилдик. Шахсан мен ҳам айрим вазиятларда қизишиб кетдим. Стандарт вазиятларни ҳисобга олмасак рақиб дарвозаси олдида деярли вазият яратмадик. Бутун ўйин давомида гол уриш учун битта яхши имкониятга эга бўлдик. Рақибимиз эса вазиятлар ярата олди, аммо дарвозабонимиз ҳушёр эди. Ҳозир ўйин ҳақида бир нима дейиш қийин, сал вақт ўтсин ва совуқ мияга ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Сафарда очко қўлга киритдик ва ишлашда давом этамиз.

- Бугунги ўйинда жамоангиз қайд этган натижадан қониқдингизми?

- Ҳа, сабаби рақибимиз иккинчи бўлимда кўп вазиятлар яратди, биз эса ҳимояландик. Гол ўтказиб юбормадик ва бир очкони қўлга киритдик.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика