RU

Последние новости

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Александр Хомяков: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим" Новости

Александр Хомяков: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим"

Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки учрашуви доирасидаги «Динамо» - «Машъал» (0:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионат доирасидаги учрашув билан таққослаганда бугун ҳам биз ўйинимизда катта ўзгариш қилмасликка интилдик. Бугун ўйинимиздан қониқмаган бўлсамда, натижадан қониқдим дея оламан. 2-3 марта рақиб дарвозаси томон зарба беришга эришдик, бахтимизга улардан бири дарвозадан ўрин олди. Кубок ўйинларида асосий нарса ўйин эмас, керакли натижадир. Меҳмондаги гол биз учун муҳим эди. Бугун ҳам ҳимоявий ўйин намойиш этиб, рақибнинг кучсиз жиҳатларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бугун тўпни назорат қила олмаган бўлсакда, йигитларимизнинг иродаси туфайли ғалабага эришдик.

- Беш кун ичида «Динамо»га қарши иккита ўйин ўтказдинглар. Бу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?

- «Динамо» Олий Лигани кутилмаган натижалар билан бошлаган бўлсада, барчасини тасодиф деб бўлмасди. Жамоа курашувчанлиги ва ўйини билан яхши натижаларга эришганди деб ўйлайман. Жамоа оддий ўйин намойиш этган бўлсада, хоҳиш эвазига кўп жамоаларни мағлуб эта олди. Таркиб ёшлардан иборат эканлиги жамоанинг ютуғи деб ўйлайман.

- Жамоа сардори Зафар Тўраев ва тожикистонлик легионер Умеджон Шариповнинг икки ўйиндан буён майдонга тушмаётганлигини қандай изоҳлайсиз?


- Зафар Тўраев ўтган ўйинда жароҳат олиб, тикланишга улгурмади. Шу боис бугун уни майдонга тушира олмадим. Умеджон Шариповга келадиган бўлсам, у оилавий шароитига кўра Тожикистонга қўйиб юбордик. Унинг кейинги тақдирини давралар оралиғида кўриб чиқамиз.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика