RU

Последние новости

21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  0 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  1 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   10 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0

Александр Хомяков: "Мавсумни нотекис ўтказмоқдамиз" Новости

Александр Хомяков: "Мавсумни нотекис ўтказмоқдамиз"

Кеча бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Машъал" (2:3) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди.

"Бу ўйин мухлисларга жуда ҳам ёқди. Мен  йигитларни ғалаба билан табриклайман. Улар ўзларини энг ажойиб ўйинини кўрсатди. Ўйиндан олдим билар эдим. Навоий жамоасини мухлислар яхши қўллаб-қўвватлайди ва бизга оғир бўлади. Нафақат ўйинчиларни балки стадионга келиб бизни қўллаган мухлисларни ҳам табриклайман. Ўйиндан қониқдим"

"Мен ўйиндан олдин шогирдларимга айнан шу натижани кўрсат деб айтмайман. Мазмунли ўйин ташкил этса натижа келаверади. Футболдан олдиндан бирон натижани ҳеч ким билмайди. Шу боис биз футбол мухлисимиз"

"Умуман олганда бутун мавсумни нотекис ўтказдик. Бу борада муаммоларимиз бор. Рақибга қараб ўйин ташкил этилмоқда ва футболчилар руҳияти бунга сингиб қолган. "Олмалиқ" ҳам, "Бунйодкор" ва "Қизилқум" ҳам кучли жамоалардир. Ишонаманки жамоамиз кейинги ўйинларда ҳам натижа кўрсата олади. Вазифамиз ўтган йилга нисбатан яхшироқ натижани эгаллаш эди. Кучли бешликка кира олмаслигимиз аниқ бўлди. Иккинчи давра ёмон ўйин кўрсатмадик. Кейинги йилда жуда катта мақсадлар қўйганмиз", - дейди Хомяков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика