Александр Хомяков: "Машъал" учун ҳар бир ўйин финалдек ўтмоқда"
06 авг 2021 23:11
Новости
Александр Хомяков: "Машъал" учун ҳар бир ўйин финалдек ўтмоқда"
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Машъал"-"Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳиссиётларга бой ўйин бўлди. Ҳар бир ўйин биз учун финалдек ўтяпти. Бугун очко олишимиз ҳам, йўқотишимиз ҳам мумкин эди. Футболчиларга муносиб ҳаракат қилишгани ва курашишгани учун раҳмат айтаман. Олдинга интилишда давом этамиз.
Ўйин пайтида турли вазиятлар юзага келди. Ҳакамлар ҳам инсон. ВАР тўғри қарор чиқаришга ёрдам бериши керак. Умуман олганда ВАР ҳақида фикрим ёмон эмас.
"Бунёдкор"нинг олдиндан шундай ўйнаши маълум эди. Гол ўтказиб юборсак муаммоларга дуч келишимиз айтилганди. Асосий кўрсатма майдон марказига прессинг уюштириш эди. Кучимиз бор пайтда ёмон ҳаракат қилмадик. Яхши ҳимояландик. Ҳужумларни ташкил қилишда кўп куч йўқотдик. Йигитлар кўрсатмаларни қўлдан келганча бажаришди",- дейди Александр Хомяков.
Комментарии