Александр Хомяков: "Ҳаммаси ҳаққоний, “Локомотив” биздан кўра кучли эди"
15 апр 2016 18:43
Новости
Александр Хомяков: "Ҳаммаси ҳаққоний, “Локомотив” биздан кўра кучли эди"
Александр ХОМЯКОВ (“Машъал” бош мураббийи): - Ҳаммаси ҳаққоний, “Локомотив” биздан кўра кучли эди. Рақибни ғалаба билан табриклайман! Тажриба ва иқтидор муҳим роль ўйнайди. Жамоа биричи бўлимда ўзига ўхшамади. Иккинчи таймда қарши ҳужумларда гол ўтказиб юбордик. Футболчиларимизда курашувчанлик йўқолиб қолди.
- Статискага аҳамият берадиган бўлсак, ҳамма ўйинларда учта гол ўтказиб юборяпсизлар. Бу нима билан боғлиқ?
- Бу мавсумдан умид катта эди. Комбинацион футбол ўйнамоқчи эдик. Рақиб жарима майдони атрофида прессингга асосланган футбол намойиш қилишни режалаштиргандик. Шунга мос равишда тайёргарлангандик. Дастлабки турларда бу фойда бермади. Режани ўзгартириб, ҳимоявий ўйинга ўтдик. Бунга “Бунёдкор”га қарши учрашув исбот. Бугун ҳм шундай ўйинни режалаштиргандик. Бироқ биринчи бўлимдаги тезкор гол барчасини ўзгартириб юборди.
Бугун бизга қийин бўлишини билардик. Тактик томондан режалаштирганларимиз амалга ошмади. Марказни ёпмоқчи эдик. Якка курашларда рақибни ёпишга ҳаракат қилдик. Биринчи голдан кейин очиқроқ ўйнашга ҳаракат қилдик. “Локомотив” билан очиқ ўйнаш нималарга олиб келишини кўрдик.
Фурқатбек Нишонов ёзиб олди
Комментарии