RU

Последние новости

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  18 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  167 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  28 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  23 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Александр Хомьяков: "Ғалабадан хурсандмиз, лекин ўйиндан қониқмадим" Новости

Александр Хомьяков: "Ғалабадан хурсандмиз, лекин ўйиндан қониқмадим"

Қибрайда кечган “Пахтакор-2” – “Машъал” баҳси якунига етгач, одатдагидек “газчилар” устозидан интервью олдик.
- Александр Андреевич, “Машъал” иккинчи босқични йирик ғалаба билан бошлади. Жамоа кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?

- Тўғрисини айтсам, ўйиндан унчалик қониқмадим, аммо ғалабадан ҳаммамиз хурсандмиз. Негадир шогирдларим мен хоҳлаган футболни намойиш этишмади. Эҳтимол бу иккинчи босқич ўйинларининг энди бошлангани билан боғлиқдир.

- “Машъал”нинг қандай ўйин намойиш этиши рақибнинг кимлигига боғлиқми?
- Негадир футболчиларимиз “Пахтакор” билан ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйишади. Олдин “Бунёдкор” билан ҳам шундай бўларди, лекин секин-аста бу қўрқувни енгиб боряпмиз. Аммо “Пахтакор”дан ҳадиксираш “Машъал” ўйинчиларида ҳамон давом этмоқда.

- Сизнингча, олдинда мухлисларни қандай чемпионат кутиб турибди?
- Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, аммо биринчи лига турдан турга қизийди деган умиддаман.

- Жиддий курашлар бўладими?
- Менимча, бўлади. Шуни ишонч билан айтишим мумкин, “Машъал”ни бир қатор қийин беллашувлар кутиб турибди ва йигитлардан бўшашмасликни сўраб қоламан.

- Иккинчи босқичда “Машъал”нинг асосий рақобатчиси сифатида кимни кўряпсиз?
- Фақат ўзимизни. Чунки ҳеч бир жамоанинг биздан устун жойи йўқ. Бошқалар учун бизни мағлубиятга учратиш осон бўлмайцди. Биз фақат ўзимизнинг хатомиз туфайлигина ютқазиб қўйишимиз мумкин. Биринчи лигада ҳеч қайси жамоа ўз кучи билан бизни юта олмайди.

- “Оқтепа” билан ўйинда Санжар Қувватов ва Жаҳонгир Абдумўминов майдонга тушадими?
- Биласиз, бу икки футболчимиз ҳозир миллий терма жамоа таркибида. Эшитишимча, 14 август куни терма жамоа ўртоқлик учрашуви ўтказади. Эртаси куни эса бизнинг ўйинимиз бор. Шундай экан, ҳозирча бу борада бир нарса дея олмайман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика