RU

Последние новости

12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  2 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2 11:23Ўзбекистонлик ҳакам бугун 2 учрашувда иш олиб боради  0 11:10Футзал. Бугун Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини бошлайди  1 11:03Расман. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди  2 10:57«Манчестер Сити» ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттиради  2 10:48АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида  3 10:31«Краснодар» тарбияланувчиси «Сурхон» кўригидан ўтмоқда  1 10:05Бир қатор тажрибали футболчилар «Хоразм» йиғинида иштирок этмоқда  2 09:47Ислом Исмоилов: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча рақибга қарши ўйнашимиз керак бўлади"  2 09:22«Насаф» сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчи «Қўқон-1912» йиғинига қўшилди  6 08:49Суперкубокни қўлга киритган Флик учрашув якунидан ўнг нималар деди?  25 08:15«Бунёдкор»нинг учта жамоасига янги бош мураббийлар тайинланди  9

Александр Хомяков: “Чемпионатда яққол етакчи жамоа кўзга ташланмаяпти” Новости

Александр Хомяков: “Чемпионатда яққол етакчи жамоа кўзга ташланмаяпти”

“Навбаҳор” – “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида муборакликлар устози Александр Хомяков қатнашди:

- Бугун анча жонли ўйин бўлди. Майдонда кескин кураш кечди. Бизни Наманганда нималар кутаётганлигини яхши билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда руҳий томондан ҳам тайёргарлик кўргандик. Майдонда кескин ва муросасиз кураш кечишини ва кўп минг сонли наманганлик мухлисларни “Навбаҳор”ни ҳужумга ундашлари кутилганди.

Умуман олганда ўйинимиз чиқмади деб айта олмайман. Айни пайтда мени фақатгина натижа қониқтирмади холос. Биринчи бўлимда муносиб тарзда ҳимояланишни уддасидан чиқдик. Танаффусдан кейин ҳам айрим вазиятларни инобатга олмаганда ёмон ҳимояланганимиз йўқ. Лекин, қарши ҳужумдаги ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади. Бундан ташқари бурчак зарбаси амалга оширилган ҳолатда хушёрликни бироз бўлсада йўқотдик. Бир сўз билан айтганда натижани инобатга олмаганда жамоамиз майдонда ёмон таассурот қолдирмади.

Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч ҳам сезилди. Чемпионатнинг бешта тури ортда қолган бир пайтда яққол етакчи жамоа кўзга ташланмаяпти. Барча қатнашчиларни деярли тенг кучга эга эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Ҳар бир жамоа қандай ўйин бўлишидан қатъий назар очколар захирасини бойитишга ҳаракат қилмоқда.

Бундай тенгликни юзага келишига биринчи навбатда ўзбекистонлик футболчиларнинг бир гуруҳини фаолиятини давом эттириш мақсадида хорижга йўл олганлигини келтириб ўтиш жоиз. Бундай шароитда чемпионат савияси тушиб кетиши мумкинлиги сабабли бу ҳолатга танқидий муносабатда бўлгандим. Лекин, амалда бундай бўлмади. Хорижга йўл олган маҳаллий футболчилар ўрни легионерлар билан тўлдирилди. Чинданам бу йилги мавсум кескин ва муросасиз руҳда ўтмоқда. Чемпионатни бу тарзда боришини мухлислар катта қизиқиш билан кузатишлари турган гап. Мавсумнинг қолган қисмида ҳам шундай ҳолат кузатиладими ёки йўқми буни вақт кўрсатади.

 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика