RU

Последние новости

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  5 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  8 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  8 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

Александр Волков: "Доим "оқ бўрилар"ни бошқаришни истардим" Новости

Александр Волков: "Доим "оқ бўрилар"ни бошқаришни истардим"

"Шўртан" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Волков ўз фикрларини билдирди.
"Барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Бугун жуда қийин вазиятга тушиб қолдик, аммо йигитлар бор кучлари билан натижани сақлаб қолишга эришишди. Уларга катта раҳмат айтаман. Ғузор халқи футболни севади, шу боис ҳар бир ғалаба улар учун байрам бўлади.

"Бунёдкор"да ишлаганимда ҳам "Шўртан"ни ҳурмат қилардим. Бу жамоа лақаби "оқ бўрилар", фамилиям эса Волков (кулади). Шу боис доим бу клубда ишлашни истаганман.

Кейинги ўйинда бундан ҳам яхшироқ ўйнаймиз. Илк баҳсда барча мураббийлар натижани биринчи ўйинга қўяди. Чиройли ўйинлар эса кейинчалик бўлаверади.

"Шўртан" олдига минимум 6-7-ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилди. Бироқ бешликка кира олсак хурсанд бўламиз. Ўтган йил "Бухоро" кучли тўртликка кирганди, бу йил "Олмалиқ" юқори ўринларда юрса керак. Кўпчилик "Динамо"ни аутсайдерга қўшиб қўйишганди, бироқ кўрдингиз улар Бекободда "Металлург"ни мағлуб эта олишди. Футбол шуниси билан қизиқ.

Бу йилги чемпионатимизда сюрпризлар бўлади, қандайлигини вақт кўрсатади", - дейди Волков.

"Шўртан" матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика