Александр Петров: "Четлатиш ўйинимизга салбий таъсир қилди"
20 июл 2016 12:56
Новости
Александр Петров: "Четлатиш ўйинимизга салбий таъсир қилди"
"Чонбури"га қарши ўтган чорак финал баҳсидан сўнг "Олмалиқ" устози Александр Петров ўз фикрларини билдирди.
"Чонбури Блювейв"ни ярим финалга чиққани билан табриклайман. Четлатиш ўйинимизни синдирди. Биринчи бўлимда шогирдларим ўзларига ўхшашмади. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглай олмадик. Йигитлар биринчи бўлимда 2 дақиқа камчиликда ўйнаб катта куч йўқотишди. Бундай рақибга қарши камчиликда ўйнаш жуда оғир. Иккинчи бўлимда вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик.
Агар иккинчи бўлим бошида ҳисобни қисқартира олганимизда ўйин бошқача давом этиши мумкин эди. Таиландга биз ўзимизни кўрсатишга ва яхши натижа кўрсатиш учун келгандик", - дейди Александр Петров.
Комментарии