RU

Последние новости

10:00«Челси» 35 миллионлик трансферни амалга оширди  1 09:42Шерзод Файзиев "Қизилқум"ни тарк этди  1 09:33Месси? Аргентина терма жамоасининг олимпиадага борадиган таркиби маълум  1 09:05Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  1 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун воҳа дербиси бўлиб ўтади  3 08:08Копа Америка. Чорак финал жуфтликлари маълум, бу ерда ҳам дахшатли ўйин бор!  7 07:59Копа Америка. Бразилия қийинчилик билан чорак финалга йўл олди  4 07:25Финал олдидан финал. Чорак финалнинг барча жуфтликлари ва бошланиш вақтлари билан танишинг  6 02:30 Евро-2024 1/8 финал. Австрия - Туркия 1:2, Туркларнинг ҳимоячиси иккита гол урди, Гюлердан ассист! ассист!  0 01:53Евро-2024. Туркия Демиралнинг дубли эвазига Австрияни мағлуб этди, турклар чорак финалда Нидерландия билан ўйнайди  25 00:30 Евро-2024 1/8 финал. Руминия - Нидерландия 0:3, Захирадан майдонга тушган футболчидан дубл  0 00:17Де Лигт "Манчестер Юнайтед"га ўтишга рози бўлди  1 23:50Ўзбекистон кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган "Хоразм" дастлабки чорак финалчига айланди  7 23:33"Тоттенхэм" 40 млн фунт эвазига ярим ҳимоячи сотиб олди  0 23:06Роналду Евро-2024нинг энг ёмон футболчиси бўлиб турибди  85

Александр Лобанов: "Шацкихни кўрдим, лекин у билан кўриша олмадим" Новости

Александр Лобанов: "Шацкихни кўрдим, лекин у билан кўриша олмадим"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабони Александр Лобанов фаолиятини катта эҳтимол билан янги клубда бошлайди.

Эроннинг Персеполис клуби шарафини ҳимоя қилаётган посбон шу кунларда жамоаси билан бирга ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Эътиборга молик жиҳати, "Персеполис"нинг йиғини Украина пойтахти Киев шаҳрида ташкил этилмоқда. Жамоа "Динамо" клубига тегишли базада тайёргарлик кўряпти. Биз терма жамоамизнинг ана шу йиғини олдидан Александр Лобанов билан боғландик ва мавзу юзасидан суҳбатлашдик.

- Саша, салом. Терма жамоамиз Австрияга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетди. Терма жамоадан чақирув олмадингизми?
- Менга таклиф келмади. Келган тақдирда ҳам, клубим мени қўйиб юбормасди. Боиси, ҳозир ФИФА кунлари эмас. "Персеполис"нинг бунга тўлиқ ҳаққи бор. Айни пайтда мен жамоам билан биргаман. Ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпмиз.

- "Персеполис"нинг йиғини қаерда ташкил этиляпти?

- Киев  шаҳрида. "Динамо" клубининг базасида йиғин ўтказяпмиз.

- Эрон клуби ўз йиғинини Киев шаҳрида ўтказаётгани бироз ғалати туюляпти...
- Нега энди. Клуб раҳбариятини шундай қарорга келган экан, демак бунга етарли сабаби бўлган.

- Максим Шацких билан учрашмадингизми?
- Йўқ. Лекин уни узоқдан кўрдим. Айни пайтда Максим Динамонинг (U-19) жамоасига мураббийлик қиляпти. Биз шуғулланаётган майдонга яқин жойда у ҳам шогирдлари билан машғулот ўтказаётган экан. Уни кўрдиму, лекин кўришиш насиб қилмади. Балки, эрта-индин кўришиб қоларман. Йиғинимиз энди бошландику!

- Бундан бир ой аввал суҳбатлашганимизда, тез орада қайси клубда фаолиятимни давом эттиришимга ойдинлик киритиб оламан, деган эдингиз. Бу масала ўз ечимини топдими?
- Ҳали юз фоиз бир қарорга келмадим. Шу бир ҳафта ичида ҳаммаси аниқ ҳал бўлади.


- "Персеполис"да қолиш имкониятларингизни неча фоизга баҳолаш мумкин?
- Катта эҳтимол билан қолмасам керак. Янги жамоага ўтишим деярли ҳал бўлиб қолган.

- "Персеполис" дарвозабонига яна жазо қўлланилди. Бу сизга яна қўшимча имконият эшикларини очади-ку?
- Ҳа, бундан хабарим бор. Лекин кетишимнинг бошқа сабаблари ҳам бор.

- Янги муҳитга мослаша олмадингизми? Балки, Эроннинг урф-одатлари сиз ва оилангиз учун тўғри келмагандир?
- Бунинг сабаблари етарлича. Келинг, бу ҳақида гаплашмаймиз.

- Бошқа клублардан таклифлар етарлича бўлса керак?
- Кам эмас (кулади).

- Балки, Ўзбекистон чемпионатига қайтарсиз?
- Билмадим. Аввал айтганимдек, ҳозирча буни инкор ҳам этмайман, тасдиқламайман ҳам. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ким билади, балки "Пахтакор"га қайтарман. Афсуски, собиқ жамоамнинг ўйинлари қовушмаяпти. Биринчи даврада чемпионга хос ўйин намойиш этилмади. Жамоам иштирокидаги ўйинларни кузатиб бордим. Ҳали "Пахтакор" ўзини ўнглаб олишига ишонаман. У иродали жамоа. Иккинчи даврада умуман бошқа "Пахтакор"ни кўрсак, бундан ажабланмайман.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги кундаги биринчи рақамли дарвозабонининг қайси клубга ўтиши кўпчилик учун қизиқ. Номини айтмасангиз ҳам, ҳеч бўлмаса, қайси давлат клублари эканига ойдинлик киритарсиз?
- Йўқ. Келинг, воқеалар ривожидан илгарилаб кетмайлик. Бунга оз фурсат қолди.  

- Йиғин доирасида ўртоқлик ўйинлари ўтказяпсизларми?
- Ҳали ўтказмадик. Киевга ўзи кеча (суҳбат 3 июль куни уюштирилган) тонг саҳарда келдик. Ҳозирча кунига икки маҳал машғулот билан чекланяпмиз. Адашмасам, сешанба куни маҳаллий клубларнинг бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз.

 Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика