RU

Последние новости

20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  4 20:00Суперлига. "Машъал" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  12 19:55Суперлига. "Бухоро" – ОКМК (матнли трансляция)  2 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  2 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  1 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  5 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  3 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2

Александр Крестинин: "Қирғизистон Осиё Кубогига тайёр" Новости

Александр Крестинин: "Қирғизистон Осиё Кубогига тайёр"

Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Осиё Кубогида иштирок этади.

Терма жамоа бош мураббийи Александр Крестинин ОФК расмий сайтига берган интервьюсида шогирдлари мусобақага тайёр эканини айтиб ўтди. Маълумки, ушбу мутахассис Қирғизистонда йил якунларига кўра "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилди.

Қирғизистон терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Хитой, Жанубий Корея ва Филиппинга қарши ўтказади. Дастлабки учрашув 7 январь куни Хитойга қарши кечади.

"Биз Марчелло Липпи бошчилигидаги жамоага қарши майдонга тушишдан мамнунмиз, - дейди қирғизлар бош мураббийи. - Мен Липпини жуда ҳурмат қиламан, у киши буюк мутахассис, жаҳон чемпиони. Шунингдек, Хитойни футбол мамлакати деган бўлардим. Охирги йилларда Хитойда футбол анча ўсди. Машҳур футболчилар у ерга бориб тўп тепишяпти. Бундан эса маҳаллий ўйинчилар фойда олишяпти".

"Бизнинг футболчилар ҳам ўз клубларида етакчи ҳисобланади. Лекин халқаро тажриба борасида бироз орқадамиз. Албатта, ҳар бир мураббий фақат яхшисидан умид қилади. Шу жумладан мен ҳам. Мусобақа бошланмасидан олдин ҳаммада имконият бор, лекин барчасини ўйинлар кўрсатиб беради. Бундай катта турнирларда тез-тез сенсациялар ҳам бўлиб туради".

Россиялик мураббий ўз интервьюсида гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида тўхталди: "Охирги тўртта ўртоқлик ўйинида шуни сездимки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Фақат сафарда яхши ўйнай олмаяпмиз. Шуни тўғрилаш устида ишлашимиз керак. Биз жой олган гуруҳда иккита фаворит бор: Жанубий Корея ва Хитой. Лекин айтиб ўтганимдек, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин".

"Ўйлайманки, Осиё Кубогига чиқишнинг ўзиёқ қирғиз халқи учун катта байрам бўлди. Агар иштирокчилар сони 24тага оширилмаганида чиқа олмаслигимиз ҳам мумкин эди. Мен жамоам Осиё Кубогига тайёр деб айта оламан".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика