RU

Последние новости

14:59"Металлург" — "Сурхон" 0:0 (Матнли трансляция)  3 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  8 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  2 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  20 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  2 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  2

Александр Кержаков Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди: "Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши менимча шунчаки гап бўлса керак" Новости

Александр Кержаков Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди: "Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши менимча шунчаки гап бўлса керак"

Хабарингиз бор, "Локомотив" 28 январдан буён Туркияда ўқув-машғулотлар олиб бормоқда.

"Локомотив" истиқомат қилаётган меҳмонхонада "Спартак", "Динамо", "Зенит" клубининг ўринбосарлари ҳамда Россия биринчи лигаси вакили "Томь" клуби ҳам жойлашган. Улар ҳам қишки йиғинни шу ерда ўтказишяпти. 

"Томь" клубини ўтган йилнинг сентябрь ойида Россия футболининг энг машҳур ҳужумчиларидан бири Александр Кержаков қабул қилиб олди. Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкин, Кержаков Россия футболи тарихида энг кўп гол (233та) урган ҳужумчи ҳисобланади. У "Зенит" сафида 161та гол билан клубнинг энг яхши тўпурари бўлган. Россия терма жамоасида эса 30та гол урган. 

Фурсатдан фойдаланиб 38 ёшли мураббийдан сайтимиз учун махсус интервью олдик. 


- 2017 йил футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг кўпчилик сизни ТВда шарҳловчи, эксперт ёки футбол шоулари иштирокчиси бўлади деб кутганди. Аммо мураббийликни танладингиз?

- Россияда футболни тугатиб шарҳловчиликка ўтиб кетган кам сонли ўйинчиларни биламан. Тўғри, менда телевиденияда ишлаш бўйича тажриба бор, чунки ўз пайтида Матч ТВда ишлаб кўрганман. Лекин мунтазам футбол ичида қолиш учун мураббийликни танладим. Дастлаб ишни "Зенит" футбол академиясидан бошладим. Сўнгра мураббийлар олий маҳорат мактабига кириб, у ерда таҳсил олдим. Ўқиш билан бирга Россмия ёшлар терма жамоасида ишлаб, 2001 йилда туғилган футболчиларни шуғуллантирдим. 2001 йиллар ёшлар жамоаси сифатидаги фаолиятини тугатгач, орадан кўп ўтмай "Томь" клубидан таклиф тушди. Шу тариқа ўтган йилдан бери шу жамоани бошқариб келяпман. Профессионал футболчилар билан ишлашни хоҳлаганим учун "Томь" таклифига розилик бердим. 


- Бу клубда ишлар қандай кетяпти? 

- Қийинчиликлар бор. Энг аламлиси, биз пастки ўринларда боряпмиз. Мен келганимда жамоа ҳисобида 11та ўйиндан сўнг атиги 3 очко бор эди. Натижада ниманидир ўзгартиришга киришдик. Ҳозирча 26та учрашувда майдонга тушиб, 17 очко тўпладик. Лекин ҳамон охирги ўриндан битта тепадамиз. Бу эса албатта мени хавотирга солади. Янги футболчиларни таклиф этдик ва Туркия йиғинида жамоа ўйинини яхшилашга кўпроқ эътибор қаратяпмиз.


- "Томь" биринчи лигада жон сақлаб қола оладими? Ёки бу ҳақда гапиришга ҳали эртами? 

- Ҳаммаси ўз қўлимизда. Керакли очколарни йиғсак, ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Бизда легионерлар лимити 4та қилиб белгиланган ва уларни бир пайтда майдонга тушириш мумкин.


- Легионерлар ҳақида гап борганда сизни ўзбекистонлик футболчилар қизиқтирадими? 

- Бизда ҳамюртингиз Виталий Денисов ўйнаяпти. Денисов Россияда анчадан бери фаолият юритади ва у кўпчиликка бегона эмас. Ҳозирча сафимизда уч нафар хорижлик бор ва яна биттаси билан музокара кетяпти.


- Денисов ҳақида фикрингиз? 

- Биринчидан, у тажрибали футболчи. Иккинчидан, Россия футболини жуда яхши билади. Мен ўзим уни жамоага таклиф қилдим, чунки Виталий йигитларни ортидан эргаштира олади. Қолаверса ёши бошқаларга нисбатан катта. Бизга айнан шундай футболчи керак эди. Ўйлашимча, Денисов яхши савияда ҳали бир неча йил ўйнай олади.


- Ўзбек футболи ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 

- Тўғрисини айтсам, Ўзбекистон футболини деярли кузатмайман. Шу боис на терма жамоа, на клублар ҳақида бирор гап айта оламан. Россияда нафақат мен, балки бошқалар ҳам ўзбек футболини кузатишмайди. Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман.


- Келинг, ундай бўлса Элдор Шомуродов ҳақида гаплашамиз.

- Элдор учун "Ростов"да ҳаммаси яхши бошланди. Россияга келиб бирданига гол уришни бошлаб юборди. Бироқ негадир кейин тўхтаб қолди. Шунга қарамай унга "Женоа"дан таклиф тушгани бежиз эмас. Демак, футболчи бунга лойиқ. Европада кўпчилик скаутлар Элдорни терма жамоа орқали билишган деб ўйлайман. Чунки терма жамоалар ўйнаганда скаутларнинг ҳам иши чаққонлашиб қолади. Элдор кучли чемпионатга йўл олди, "Женоа" ҳам яхши клуб ҳисобланади.


- Деярли ҳар куни Шомуродовга "Ювентус" қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқяпти. Нима деб ўйлайсиз, бу ўтиш амалга ошадими? 

- Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, бундай хабарларни кимдир ўйлаб топяпти. "Ювентус" қандай жамоалиги ва қайси футболчиларга қизиқишини ҳамма яхши билади. Масалан, уларнинг охири хариди Кьезани олайлик. Кьеза "Фиорентина"да кўп гол урарди, шу боис Туриндан таклиф тушди. Шомуродов ҳам қачонки кўплаб голлар урса, шундан сўнг катта клублардан аниқ таклиф тушади. Ҳозирча эса бу фақат шов-шув бўлса керак. Агар мен адашаётган бўлсам, унда ҳаммаси яхши бўлади. 


- Россия чемпионатида сиз ўйнаган давр билан ҳозиргиси ўртасида фарқ каттами? 

- Бирданига жавоб бериш қийин. Фақат шуни айтишим мумкин, олдинги чемпионат анча қизиқ бўларди. Легионерлар ҳам кучли эди. "Спартак", ЦСКА, "Локомотив", "Динамо", "Зенит" - буларнинг ҳаммаси кучли эди, рақобат ҳам зўр кечарди. Ёки бўлмаса "Анжи" ва "Рубин"нинг кучайган пайтларини эсланг. Ҳозир эса ким чемпион бўлишини олдидан айтса бўлади, бундан ташқари Еврокубокларда қатнашаман деб юрган клублар кўп эмас.


- 2015 йил ёзида Тошкентнинг "Локомотив" клубига ўтишингиз мумкинмиди? 

- Бундай таклиф тушмаганини аниқ эслайман. Ўшанда олдимда вариантлар бор эди, мен эса якунда Швейцариянинг "Цюрих" клубини танлаганман.


- Айтинг-чи, сизга биринчи марта отангизнинг исми билан мурожаат қилишганида ғалати ҳолатга тушганмисиз? 

- (кулиб) Тўғри, бошида сал ғалати бўлганди. Чунки бундай чақиришларига ўрганмаганман. Аммо ўтган уч йил ичида анча кўникиб кетдим. 


- Россияда Кержаковнинг вориси сифатида қайси ҳужумчини кўряпсиз? 

- Айтиш қийин. Бу ҳақда сира ўйлаб кўрмаган эканман. Собиқ иттифоқ пайтида кўплаб кучли ҳужумчилар бўлганди. Уларнинг баъзиларига умуман етиб бўлмайди. Масалан, Олег Блохин ўз вақтида жуда кучли ҳужумчи бўлган. Камтарлик бўлса ҳам айтаман, ҳозирги ёшлар кўпроқ менга эмас, балки ёши катта ўйинчиларга қизиқсин.


- Ҳозирги пайтда Россияда энг кучли ҳужумчи Артём Дзюбами?

- Дзюба кучли ҳужумчи, бунга эътироз йўқ. У мунтазам терма жамоада ўйнаяпти ва голлар уряпти. Лекин мен учун энг яхши ҳужумчи бу - Александр Кокорин. Кокорин бежизга яқинда "Фиорентина" билан шартнома имзоламади. Кокорин 17-18 ёшида мен билан машғулот ўтказарди. Ўшандаёқ унда иқтидор кучли эканини сезганман. Шу боис ҳам уни ҳозирги Россия футболининг энг яхши ҳужумчиси деб биламан. 


- Легионерларни маҳаллийлаштириб терма жамоада ўйнатиш мавзусига қандай қарайсиз?

- Бу энди ҳар бир мураббийнинг танловига боғлиқ. Агар мураббийга ўша футболчи керак бўлса, янги паспорт олишини таклиф қилади. Бунга икки томонлама қараш мумкин, ҳам мухлислар, ҳам мураббий кўзи билан. Мен ҳам ҳозир мураббий эканман, ўз-ўзидан бу масалага мураббий кўзи билан қарашим керак бўлади. Шу боис Россияда ёки бошқа жойда легионерларнинг маҳаллий паспорт билан терма жамоада ўйнашларига оддий қарайман. 


- Суҳбатимиз сўнгида ўзбекистонлик мухлисларга тилакларингиз? 

- Шу ўринда барча футбол ишқибозларига аввало соғлик тилайман. Ҳозир осон бўлмаган даврни бошдан кечиряпмиз. Шу боис соғликка эътибор бериш жуда муҳим. Қолаверса, терма жамоангизга ҳам омад тилайман. Мухлислар учун миллий жамоа бирламчи ва ундан ҳеч қачон воз кечиш керак эмас. Коронавирус тезроқ даф бўлиб, ҳамма жойда стадион эшиклари яна мухлислар учун очилишини хоҳлайман.


Х.Холиқов суҳбатлашди.




Реклама



Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика