Александр Гейнрих: "Ғалабани оғир дамни бошидан ўтказаётган ватандошларимизга бағишлаймиз"
07 сен 2016 00:35
Новости
Александр Гейнрих: "Ғалабани оғир дамни бошидан ўтказаётган ватандошларимизга бағишлаймиз"
"Қатарнинг қандай кучга эга эканлигини яхши билардик. Бу терма жамоа билан кўп йиллардан бери тўқнаш келамиз. Шунинг учун уларга қарши эхтиёткор ҳаракат қилишимиз талаб этиларди. Қолаверса, гуруҳимизнинг қолган иккита ўйинида Жанубий Корея ҳамда Эрон терма жамоалари очко йўқотишди. Бу биз учун яхшигина имконият эди. Тошкентда бўлиб ўтган ўйиндан кейин кўпчилик Сурияни қийинчилик билан мағлубиятга учратганимизни айтиб, танқид қилди. Бугун сурияликлар ЖЧнинг доимий иштирокчиларидан бўлган Кореядан очко олишди. Бу гуруҳимизда кучсиз терма жамоанинг йўқлигини кўрсатмоқда.
Бугунги ғалаба Ўзбекистон учун жуда ҳам керак эди. Биз ҳам қийин дамларни ўтказдик. Сўнгги кунларнинг қандай ўтганини ўзимиз биламиз. Шунинг учун ҳам бугун ютмасак бўлмасди. Бу эса осон бўлмади. Жамоадошларимнинг кайфияти тушкун ҳолатда эди. Шундай бўлсада, биз ирода кўрсата олдик. Оз бўлсада, юртдошларимизнинг кўнгилларини ола билган бўлсак, бундан биз футболчилар хурсандмиз", - дейди Александр Гейнрих.
- Негадир Ўзбекистон терма жамоаси икки хил ўйин кўрсатаяпти. Сурияга қарши ҳам, бугун ҳам иккинчи бўлимнинг биринчисидан фарқи катта бўлди. Нима учун биринчи бўлимда ҳам шундай ўйнай олмаяпмиз?
- Сурия ёпиқ жамоа эди. Қатар эса ўз майдонида ўйнагани учун биринчи бўлимда фаоллик қилди. Биз ўз пайтимизни кутишга мажбур бўлдик. Иккинчи бўлимга келиб, улар чарчаб қолдилар ва биз учун олдинга чиқишга фурсат келганди.
Нодирхўжа Юлдашев.
Комментарии