RU

Последние новости

18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  0 18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  3 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  9 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  7

"Нефтчи" легионери Александр Ешич: "Пенальти бўлган вазиятда контакт бор эди" Новости

"Нефтчи" легионери Александр Ешич: "Пенальти бўлган вазиятда контакт бор эди"

Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "Нефтчи" 89-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаевнинг пенальтидан урган голи эвазига ғалабага эришди. Ушбу пенальтини фарғоналиклар легионери Александр Ешич ишлаганди. Биз Ешич билан боғланиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


- Мавсумнинг илк учрашуви ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда қийин ўйин ортда қолди. Ҳар доим биринчи ўйин оғир бўлади. Биз бутун баҳс давомида ўз ўйинимизни кўрсатишга ва рақибга максимал тарзда босим қилишга уриндик. Яратилган кўп вазиятлардан фойдалана олмадик, аммо учрашув охирида бизга омад кулиб боқди.

- Пенальти белгиланган вазият ҳақида гапириб беринг...

- Пенальти бўлган вазиятда контакт бўлганди, агар ҳакам VAR'ни кўрса бунга ишонч ҳосил қилишини билардим. Якунда шундай ҳам бўлди. "Қўқон-1912"га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Бизнинг жамоага эса ғалаба муборак бўлсин, энди кейинги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.


Саидабзал суҳбатлашди 





Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика